Meri Oliver
Мери Оливер (инглизча: Марй Оливер (1935-2019) — америкалик шоира. „Америка ибтидоси“ (Америcан Примитиве) шеърий тўплами учун 1984-йилда Пулицер мукофоти совриндори бўлган. 1992-йилда „Янги ва танланган шеърлар“ (Неw анд Селеcтед Поэмс) тўплами учун Миллий китоб мукофоти совриндори бўлган. 2007-йилда "Неw Ёрк Тимес" адабиёцҳунос танқидчиси Оливерни китоблари энг кўп сотилган америкалик шоира деб атади [1][2].
Биография
Мери Жейн Оливер 1935-йил 10-сентябрда Кливлендда туғилган. Мактабдан сўнг у Огаё штати университетига ўқишга кирди, кейин Вассар коллежига оқишини кўчирди, лекин Мери бу таълим муассасаларини тугатмаган. Шеъриятга, айниқса Эдна Сент-Винсент Миллайнинг (1892-1950) ижодига мафтун бўлиб, машҳур шоира ўлимидан олдин яшаган, Остерлитз (Ню-Ёрк штати) га йўл олади. У уйда кутиб олинди ва шоиранинг синглисига парвариш қилиш ва турли қоғозларни тартибга солишда ёрдам берди. У Остерлитзда ўзининг умр йўлдоши (2005-йилда вафот этган) Молли Мэлон Кукни учратди. Кейин улар Провинтаунда (Массачусец штати) кўп йиллар мобайнида яшадилар [3] .
Мери Оливернинг биринчи шеърлар тўплами „Саёҳат йўқ“ 1965-йилда нашр этилган. Кейинчалик унинг машҳурлиги йилдан-йилга ошди ва нуфузли миллий мукофотларни олиб келди.
Манбалар
- ↑ „1984 Пулитзер Призес“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-феврал.
- ↑ Дwигҳт Гарнер. „Инсиде тҳе Лист“. НЙТ (2007-йил 18-феврал). — „Бут ат 71 ше ис, фар анд аwай, тҳис cоунтрй’с бест-селлинг поэт.“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-феврал.
- ↑ Жай Парини. „Марй Оливер обитуарй“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 15-феврал). 2019-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-феврал.