Меридиан астрометрияси - астрометрияцҳг осмон ёритқичлари координаталарини аниқлаш билан шуғулланадиган бўлими. Осмон ёритқичлари меридиандан ўтиш вақти ва зенит масофасини меридиан доира ёрдамида кузатилади ва ўлчанади. Осмон жисмларининг биринчи координатаси — тўғри чиқиш бурчаги (а) ни уларнинг меридиандан ўтиш вақтини белгилашга ва иккинчи координатаси — оғиш бурчаги (д) ни айни вақтдаги зенит масофасини ўлчашга асосан ҳисобланади. Бунда рефраксия, аберрация, прецессия, нутация ва меридиан доирага тегишли камчиликлар (коллимация, азимут, турли деформациялар ва ҳоказо) ҳамда кузатувчининг хатоси ҳисобга олинади. Меридиан астрометриясининг асосий вазифаси юлдузлар координаталарини ўз ичига олган каталог (зиж)ларни тузишдан иборат. Бундай каталоглар икки хил — абсолют юлдуз каталоглари ёки нисбий (дифференсиал) юлдуз каталоглари бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда юлдузнинг а ва д сини абсолют аниқлаш учун тахминий координаталарга қўшимча азимут, жойнинг географик кенглиги, баҳорги тенгкунлик нуқтасининг аниқ вазияти ва ҳоказолар қайтадан аниқланади. Агар юлдуз координаталари олдиндан маълум бўлган юлдузларга нисбатан аниқланган бўлса, бундай каталоглар дифференсиал юлдуз каталоглари дейилади. Дифференсиал юлдуз каталоглари асосида маълум бир давр учун фундаментал каталоглар тузилади ва уларда келтирилган юлдуз ко-ординаталари жуда аниқ (+ 0,1 Ғ) бўлади. Турли даврлар учун тузилган фундаментал юлдуз каталогларидаги координаталарни таққослаш йўли билан ҳар бир юлдузнинг хусусий ҳаракатини аниқлаш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил