Меринослар (исп. меринос) — жун қоплами бир хил майин жунли қўй зотлари. Ватани — Ғарбий Осиё. М. бу ерда милоддан аввалги 2—3 минг йилликлардан боқилади, кейин Ўрта денгиз мамлакатларига, 18-аср ўрталаридан эса Ғарбий Европа, Шим. Америка ва Австралияда, 19-аср ва 20-аср бошларида Росси-яда тарқалган. Турли мамлакатларда бир-биридан фарқ қиладиган инфантадо, негретти, рамбуле, мазаев, янги Кавказ зотлари, шунингдек, 20-асрнинг 20-йилларидан СССРда олтой, аскания, грознен, кавказ, салск, Ставропол, совет М.и яратилган. М. жуни ингичка (15—25 мкм), майин, тивит толали, уз. 6—8 см. Қўчқорларидан 8–12 кг ва ундан ортиқ, совлиқларидан 4–6 кг жун қирқиб олинади. Соф тола чиқими 35— 45% . М. кўпгина мамлакатларда боқилади. Уларнинг асосий қисми Австралия (Австралия М.и) ва Аргентинага тўғри келади.

М. Туркистон ўлкасига, жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига 19-асрнинг 70— 80-йиллари Россия орқали кириб келди. "Туркистон ведомости" газ.нинг (1883-йил 1-ноябр 13сон) хабар беришича, Зарафшон ўлкасининг Каттақўрғон бўлимида 1882-йилда 2000-майин жунли қўйлар бўлган. 20-аср бошида М.дан рамбуле зоти келтирилган. М. типидаги майин жунли қўйларни Ўзбекистонга келтириш 20-асрнинг 20-, 30-, сўнгра 50-йилларида ҳам давом этди. 1927—31 йилларда Ўзбекистонга 5000 меринос қўйлари келтирилган. 1939-йил Жиззах, Ғаллаорол, Зомин тумани к-зларида барча маҳаллий она совлиқ қўйлар ёппасига аскания ва олтой меринос қўчқорлари билан қочирилган ва 45 минг бош дурагай қўйлар олинган. 1949—58 йилларда Тошкент ва Жиззах наслчилик хўжаликларида келтирилган аскания, грознен, қирғиз, Ставропол меринос совлиқлари ва қўчқорлари боқилди. М.нинг Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида асосий маҳсулоти бўлган жун ва жун толасининг қатор технологик сифат кўрсаткичлари сақланиб қолди. М.дан олинадиган жун ва гўшт маҳсулотлари сифати ва миқдори, асосан, қўйларни яхши шароитларда асраш, боқиш ва парвариш қилиш технологияси билан чамбарчас боғлиқ (қаранг Майин жунли қўйлар).

Л<Э.: Амирова А. К.ваб. Чорвачилик, Т., 1980.

Абдусаттор Амиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил