Meritokratiya

Меритократия (сўзма-сўз – муносибларнинг ҳукумати, лот. меритус – муносиб ва юнон. ϰράτος – ҳукумат), негизида индивидуал ҳизмат принсипи ётган бошқарув шакли ҳисобланади[1]. Бундай бошқарув шаклида жамият тепасига турли ижтимоий қатламлардан муносиб, қобилиятли ва истеъдодли инсонлар чиқади[2].
Бу термин илк маротаба инглиз жамияцҳуноси М.Янг томонидан „Меритократия юксалиши, 1870-2033“ китобига киритилган.
Меритократия ғояси замирида либерализмнинг классик принсипи – имкониятларнинг тенглиги ётади. Д.Белл ва бошқаларнинг илгари сурилган постиндустриал жамият назариясида бюрократияни ижтимоий қатлам сингари сиқиб чиқариши керак бўлган интеллектуаллар, мутахассис олимлар ва профессионаллар уни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида қаралади.
Сосиал стратификасия – насл-насабидан келиб чиқиш, меросхўрлик ҳуқуқи, мансабга тайинлаш асосида қурилган. Постиндустриал жамиятда эса олий маълумот ва юқори лаёқат ҳамда шахсий ютуқлар натижасида ҳокимиятга эгалик қилишида „муваффақият“ принсипи амал қилади.
Кўплаб неоконсерватизм намояндалари меритократик бошқарув шаклини қўллаб-қувватлашган. Меритократия консепсияси жамиятнинг юқори табақасини намойиш қиладиган инсонларни танлаш критериялар ва методиканинг йўқлиги туфайли танқидга учраган.
Манбалар
- ↑ Илҳом Қурбонов. „Энди кадрлар очиқ танлов асосида танланади“ (О'збекча). уза.уз (27-январ 2021-йил). Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
- ↑ Ходжиев, Иброҳим „Меритократия тамойили муносиб мутахассисларни кашф этади“ (О'збекча). юз.уз (18-январ 2021-йил). Қаралди: 24-ноябр 2022-йил.
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |