Merkantilizm
алл
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меркантилизм (франсузча: мерcантилисме, италянча: мерcанте — савдогар) — 1) иқтисодий тафаккур тарихида му-ҳим йўналишлардан бири, ҳукмрон ҳокимият ва савдогарлар мафкурасини назарий асослашга хизмат қилган;2) капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида давлатнинг хўжалик ҳаётига фаол аралашувини ёқловчи иқтисодий сиёсат. М.нинг вужудга келиши ва ривожланиши Буюк географик кашфиётлар ва мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. М. дастлаб қонуний йўл билан пулни кўпайтиришга қаратилган сиёсатни тарғиб қилган. Хориждан келган савдогарларнинг пулни ўз мамлакатига олиб кетишини тақиқлаган, савдодан тушган пулга маҳаллий саноат маҳсулотларини харид қилиш зарур бўлган. М. давлатнинг иқтисоди-ётга фаол аралашишини талаб этади. М. таълимотига кўра, бойлик ишлаб чиқаришда эмас, балки муомала соҳасида юзага келади ва у айнан мамлакатдаги олтин, кумуш ва бошқа жавоҳирларда ўз аксини топади. М. ХВ асрнинг 2-ярмидан ривожлана бошлаб, ХВИИ асрда равнақ топди, ХВИИИ асрнинг 1-ярмига қадар нуфузини сақлаб келди. Унинг асосий назариётчилари — Т. Мен (Англия), А. Серра (Италия), А. Монкретен (Франсия) фаол савдони тарғиб қилди, яъни мамлакатдан тайёр саноат маҳсулотларини бошқа жойларга олиб бориб сотиш, бир мамлакатдан арзон баҳода товар сотиб олиб, бошқа давлатга қиммат нархда сотиш тамойилини илгари сурди. М. мо-ҳиятан ўткинчи таълимот бўлишига қарамасдан, унинг ғоялари товар-пул, молия-кредит, савдо ривожига муҳим ҳисса қўшди.
Капитализмнинг пайдо бўлиши билан М.нинг асосий қоидалари янги иқтисодий шароитга мос келмай қодди. М.ўрнига эркин иқтисодий (протексионизмга қарши) фаолиятни назарий асослаган классик сиёсий иқтисод мактаблари вужудга келди.
Абдухалил Раззоқов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |