Меркаптанлар (тиоллар) - водород сулфиднинг органик ҳосилалари. Умумий формуласи РСҲ, бу ерда Р— углеводород радикали, М.нинг метилмеркаптан (СН3—СҲ), этилмеркаптан (С5Н5—СҲ) ва бошқа турлари бор. М. қўланса ҳидли, газсимон, суюқ ва қаттиқ моддалар. Сувда ёмон, органик эритувчиларда яхши эрийди. М. табиатда оқсилларнинг чиришидан ҳосил бўладиган маҳсулотларда учрайди. М. меркаптид тузларини ҳосил қилади, мас, симоб меркаптид (РС)2 Ҳг (М.нинг номи шундан олинган, лотинча мерcурум cаптаус — боғловчи симоб). М. ва ҳосилалари (тузлари, сулфидлари ва дисулфидлари) табиий ва синтетик каучукларни вулканизациялашда, баъзи доривор моддалар ва инсектицидларни синтез қилишда қўлланади. Тўйинган углеводларнинг галогенли ҳосилаларига натрий ёки калий гидросулфид таъсир эттириб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил