МИЛЛЕР (Миллер) Мертон (1923.16.5, Бостон) — америкалик иқтисодчи. Жон Гопкинс унтида иқтисодиёт доктори илмий даражасини олган (1952). Чикаго университети қошидаги Олий бизнес мактаби профессор (1961), Эконометрика жамияти аъзоси, Америка молия ассоциацияси президента (1976). М.нинг асосий илмий фаолияти хусусий корпорацияларнинг молия муаммоларини, 1980*-йилларнинг бошларидан молиявий ҳаражатлар, қимматли қоғозларни иқтисодий ва маъмурий тартибга солиш муаммоларини тадқиқ этишга бағишланган. "Дивиденд сиёсати, иқтисодий ўсиш ва аксиялар қийматини баҳолаш" (1961) асарида мувозанат шароитларида дивиденд сиёсати фирма қийматига таъсир кўрсатмаслигини исботлади. Нобел мукофоти лауреати (1990; Г. Марковиц ва У. Шарп билан бирга)[1].

Манбалар