Мерйл Давис (талаффузи: Мерил Девис; 1987-йил 1-январда туғилган)[1] — муз устида рақс бўйича мусобақаларда иштирок этган амареликалик собиқ муз раққосаси. Шериги Чарлиэ Wҳите билан бирга 2014-йилги Олимпия чемпиони, 2010-йилги Олимпиада кумуш медали совриндори, икки карра (2011, 2013) Жаҳон чемпиони, беш карра Гран-при финали чемпиони (2009-2013), уч карра Тўрт қитъа чемпиони (2009, 2011, 2013) ва олти карра АҚШнинг миллий чемпиони (2009-2014) бўлган. Жуфтлик 2014-йилги қишки Олимпия ўйинларида ҳам умумжамоа ҳисобида бронза медалини қўлга киритган.

Мерйл Давис

Давис ва Wҳите 2013-йилги Жаҳон чемпионатида
Шахсий маълумотлари
Давлат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таваллуди 1987-йил 1-январ (1987-01-01) (39 ёш)
Роял Оак, Мичиган
Шериги Чарлиэ Wҳите
Мураббийи Марина Зоуэва
Олег Эпстеин
Жоҳннй Жоҳнс
Олдинги мураббийлари Игор Шпилбанд
Сетҳ Чафетз
Олдинги хореографлари Игор Шпилбанд
Жамоаси Арcтиc Скатинг Cлуб
Учишни бошлаган 1992-йил
Якунлаган 23-феврал, 2017-йил
Шахсий рекордлари
Рақс (умумий натижа) 195.52
Қисқа рақс 78.89
Эркин рақс 116.63

Давис ва Wҳите 1997-йилда жуфтлик ҳосил қилган ва улар Америка Қўшма Штатлардаги энг узоқ давом этган рақс жуфтлигидир. Жуфтлик жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи америкалик муз раққослари, шунингдек, Олимпия чемпионлигини қўлга киритган биринчи америкаликлардир. 2006 НҲК Тропҳй мусобақасида барча элементлари бўйича тўртлик даражани қўлга киритган биринчи муз рақс жуфтлиги бўлган.

Шахсий ҳаёти

Мерйл Давис Мичиган штатининг Роял Оак шаҳрида туғилган ва Мичиган штатининг Wест Блоомфиэлд Тоwншип шаҳрида ўсган. Унинг Cлайтон исмли битта укаси бор. Мерйл инглиз, ирланд, шотланд ва немис миллатига мансуб. Унинг бувиси Саскачеваннинг Регина шаҳрида туғилган. Дависнинг ўнг кўзи кўришга қийналади. Учинчи синфда унга дислексия ташхиси қўйилган.

Фаолияти

Илк фаолияти

Давис 1997-йилда мураббийи Сет Чафетз таклифига биноан Чарлиэ Wҳите билан жуфтлик ҳосил қилган.

Давис / Wҳите жуфтлиги ўзларининг биринчимавсумида ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган. 1999 — 2000-йилги мавсумда жуфтлик ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган[2]. 2000 — 2001-йилги мавсумда улар 2001-йилги АҚШ чемпионатида янги конкида учувчилар қаторида 6-ўринни эгаллаган. 2001 — 2002-йилларда жуфтлик ҳудди шу тоифада кумуш медални қўлга киритган, сўнг ўсмирлар даражасига кўтарилган. 2002 −2003-йилги мавсумда жуфтлик икки марта ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида қатнашиб иккаласида ҳам медал юта олмаган ва 2003-йилги АҚШ чемпионатида 7-ўринни эгаллаган.

Ўсмирлар даражаси

2003 — 2004-йилги мавсумда Давис / Wҳите жуфтлиги ўзининг ҳудуд чемпионлигини қўлга киритган ва ўсмирлар ўртасидаги Миллий чемпионатда кумуш медал соҳибига айланишган. Бу натижа уларга 2004-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани тақдим этган ва у ерда жуфтлик 13-ўриндан жой олган.

2004 — 2005-йилги мавсумда Давис / Wҳите жуфтлиги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида иккита бронза медалини қўлга киритган. Бироқ, Wҳите тўпиғини синдириб олгани туфайли жуфтлик 2005-йилги АҚШ чемпионатида қатнаша олмаган. Уларнинг мавсуми шу ерда тугаган.

Давис / Wҳите жуфтлиги 2005 — 2006-йилги мавсумда Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида иштирок этиб, медаллар қўлга киритган ва Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида иккинчи ўринни эгаллаган. Жуфтлик 2006-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар ўртасидаги миллий чемпионликни қўлга киритган, кейин эса 2006-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланишган. Ўша мавсумдан сўнг Давис „Ўсмирлар“ сафидан чиқиб кетган.

Дастурлари

(2018 — 2019)

Мавсум Дастурлари
2018 — 2019

2017-2018




  • „Орпҳеус анд Эурйдиcе“ — Иммортал Лове


Натижалари

(Wҳите билан 2006 — 2014)

Натижалари
Халқаро
Эвент 2006 — 07 2007 — 08 2008 — 09 2009 — 10 2010 — 11 2011 — 12 2012 — 13 2013 — 14
Олимпиа 2 1
Жаҳон чемпионати 7 6 4 2 1 2 1
Тўрт Қитъа чемпионати 4 2 1 1 2 1
ГП Финал 3 1 1 1 1 1
Миллий
АҚШ чемпионати 3 2 1 1 1 1 1 1
Жамоавий мусобақалар
Олимпия 3 Т
1 П
Жаҳон чемпионати 2 Т
1 П
ГП = Гранд При
Т = жамоавий натижа; П = шахсий натижа;

Манбалар

  1. ↑ „УПИ Алманаc фор Туэсдай, Жан. 1, 2019“. Унитед Пресс Интернатионал (2019-йил 1-январ). — „Олймпиc голд медал иcе данcер Мерйл Давис ин 1987 (аге 32).“. 2019-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
  2. ↑ „Интермедиате Данcе“.