Месит — ўзбек уруғларидан бири. М. есит, ёбу (жобу), тама уруглари бирлашмаси "уч уруғ" (уч уру) деб аталган. М.лар 19-аср охири —20-аср бошларида Бухоро воҳасида, ҳозирги Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Месит қишлошда, бир қисми эса ҳозирги Туркманистоннинг Лебан (собиқ Чоржўй) вилоятида яшаганлар. М.лар ўзбек ва туркман халқлари таркибига сингиб кетган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил