Mesopotamiyada din
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. (2023-08) |
Месапатамияда дин
Мамлакатда деҳқончилик хўжалиги ривож топиб, катта сун’ий суғориш тармоқларига эҳтиёж пайдо бўлгач, дастлабки йирик суғориш иншоотлари қуришга жазм этилди. Одамлар сувнинг экинзорларга ҳаёт берувчи ва кишиларга роҳат бахш этувчи ҳаёт бахш этувчи куч эканлигини англай бошладилар. Шу тариқа хайрли ва мурувватли сув худоси, одамларга турли касб-ҳунар, сан’ат ва билим ўргатган донишмандлик худоси - Энлил тўғрисидаги тасаввур юзага келди. Қадимги шумерийлар сувни энг биринчи илоҳий куч деб билганлар ва улар тасаввурида ҳаёт, аввало, сувдан бошланган. Табиат ишлаб чиқарувчи кучларининг қадимий худоси Таммуз сув худоси ҳисобланиб, “ҳақиқий сув ости ўғли” деб аталган. Шунингдек, худо Энлилнинг ўғли ва тимсоли Таммузга э’тиқод улуғ сув худосига э’тиқод қилиш билан тенг ҳисобланган. Сув гирдоби худоси Энлил балиқ думли ёки гардани балиқникига ўхшаш ҳолда тасвирланган момақалдироқ бўлса, Бобилнинг Мардук номли худоси афсонавий аждар, ярим илон, ярим йиртқич қуш қиёфасида тасвирланган. Қадимги шумерийлар осмон тангриси Ануни бош худо деб ҳисоблаб, уларнинг тасаввурида, “худолар подшоси ва отаси” Ану осмоннинг энг юқориси - учинчи қаватида макон топган ва ўша ердаги тахтидан туриб, бутун оламни бошқарган. Бутун дунёни босган тўфондан дахшатга тушган барча худолар энг қудратли илоҳ-Ану олдига ёрдам сўраб келади. Қолган худолар орасида ой ма'буди Син ва унинг ўғли қуёш ма'буди Уту (Бобил худоси Шамаш) муҳим ўрин тутган. Уту-Шамаш айни вақтда қуёшни куйдирувчи, беҳад иссиқликнинг ҳамда унинг роҳатбахш нурларини ўзида мужассам этган. Табиат, ҳаёт ва туғилиш ма’будаси Иштар ҳам худолар сафидан ўрин олган. Иштар “осмон ва ернинг порлоқ маш’али”-Зуҳро юлдузи сифатида тасаввур этилган. Қуёш, ой ва юлдузларни илоҳийлаштириш (юлдузларга э’тиқод қилиш) натижасида мураккаб астрологик тизимлар, я’ни бирон-бир сайёра ва юлдузнинг осмондаги вазиятига қараб, бўлажак ишларни олдиндан айтиб бериш тизими пайдо бўлган. Шумер ва Бобил коҳинлари ўз ибодатхоналарининг баланд минораларидан туриб қуёш, ой ва юлдузлар ҳаракатини кузатганлар.
Афсона ва ривоятлар
Месопотамия халқари динида оламнинг яратилиши, табиат ҳодисалари ҳамда инсоннинг дунёдаги о'рнини тушунтирувчи афсона ва ривоятлар муҳим о'рин тутган. Месопотамия адабиётининг энг машҳур ёдгорликларидан бири "Гилгамеш достони" бо'либ, унда Урук ҳук,дори Гилгамешнинг абадий ҳаёт излаб қилган саёҳати тасвирланган. Шунингдек, дунёнинг яратилиши , буюк то'фон ҳамда худолар о'ртасидаги ҳокимият учун кураш ҳақидаги афсоналар ҳам кенг тарқалган эди. Шумер ва бобил мифологияси Қадимги шарқ халқлари маданияти ҳамда диний қарашларининг ривожланишга катта та'сир ко'рсатган