Messa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Месса (франс. месса, митто— юборяпман) —1) католик христианларда асосий ибодатлардан бири (литургия)нинг номи. Христианларнинг эътикрдига кўра, М. жараёнида ибодат қилувчилар Исо Масиҳга қўшилиш орқали ўз гунохларидан халос бўладилар. Инжил парчаларини ўқиш, диний айтимларни куйлаш ҳамда Исо Масиҳни ҳаёти ва ўлимини ифодаловчи махсус ҳаракатлардан иборат. М.ни ўтказиш тартиби ва таркиби кўп асрлар давомида шаклланиб, ХВИ асрда ҳозирги кўринишга эга бўлди; 2) Уйғониш давридан бошлаб Европа маданиятида энг йирик диний мусша жанри, лотин матнларига айтиладиган вокал ёки вокал-чолғу туркуми. "Оддий" (мисса орди-нариум), "тантанавор" (мисса солемнис) ҳамда "қисқа" (мисса бревис) турлари мавжуд. "Оддий" М.да асосий қисмларнинг номлари — "Кйриэ элеисон" ("Худо ўзинг кечиргин"), "Глориа" ("Шон-шарафлар бўлсин"), "Гредо" ("Ишонаман"), "Санктус" ("Муқаддас") ва "Бенедиcтус" ("Марҳаматли"), "Агнус Деи" ("Худо арзандаси") — матннинг бошланғич сўзларидан олинган. Дастлаб бир овозли, григориан хоралн асосидаги айтимлардан иборат бўлган. Кейинчалик, композиторлар яратган кўп овозли М.лар ривож топган (илк намуналаридан бири — Г. де Машонинг тўрт овозли М.си, 1364). О. Лассо, Палестрина, кейинги даврда И.С. Бах, В. Моцарт, Л. Бетховен, Ф. Шуберт, А. Брукнер, ХХ асрда И. Стравинский, Б. Бриттен, Б. Мартину, Ф. Пуленк, К. Пендерецкийлар ва бошқаларнинг М. лари машҳур. Мотам М.си — реквиемдир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |