Мессина — Италиядаги шаҳар ва порт. Сицилия оролнинг шимоли-шарқий соҳилида. Мессина провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 236,6 минг киши (2001). Мессина иқтисодий аҳамияти бўйича оролда 2-ўриндаги шаҳар. Транспорт йўли пароми орқали Апеннин ярим орол соҳилидаги шаҳарлар билан боғланган. Кимё, озиқовқат, кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари мавжуд. Университет (1548), денгиз биологияси институти, ботаника боғи, музей бор. Мессинада тез-тез зилзила бўлиб туради, энг кучлиси 1908-йилда бўлган. Ҳарбий денгиз базаси. Меъморий ёдгорликлардан ХИИ—ХВИ асрларда қурилган чер-ков, собор, фавворалар сақланган. Шаҳарга милоддан аввалги 730 йилда асос солинган. Милоддан аввалги 493 йилгача Занкла, ўша йилдан Мессина деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил