Метабазитлар (мета... ва юн. басис — асос) — асосли магматик жинсларнинг метаморфизми натижасида ҳосил бўлган метаморфик тоғ жинслари. М.га метаморфлашган диабазалар, габбро, диоритлар ва баъзан сланец ва амфи-болитлар киради (қаранг Метаморфик тоғ жинслари). М. Ўзбекистоннинг Ҳисор, Чатқол, Курама, Нурота, Султон Увайс тоғларида дайка, қатлам ва томирлар шаклида учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил