Метагалактика (мета… во галактика) – юлдуз система (галактика)лари мажмуи. Коинотнинг замонавий телескоплар билан кузаца бўладиган (булар млрд.га яқин) галактикаларнинг ҳаммаси М.нинг бир қисми. Галактикамиз ёки сомон йўли системаси М.даги юлдуз системаларидан биридир. Телескоплар қуввати ошган сари узоқ масофадаги обектлар тадқиқ қилина бошланди. М. ҳеч қандай обект бўлмай, коинотнинг шартли равишда олинаётган қисми холос. Галактикалар асосан турли физик боғланган тўдаларни ва гурухларни ташкил қилади. Гуруҳлар икки ёки ундан ортиқ юлдуз системасидан; ўнлаб, юзлаб ва, ҳатто, минглаб галактикаларни ўз ичига олган тўдалардан, ўн мингларча галактикадан тузилган туманликлардан иборат бўлади. Мас, бизнинг Галактика ва унга яқин жойлашган бошқа (тахминан 150 та) галактикалар маҳаллий галактикалар гуруҳи деб аталадиган тўдага киради. Бу тўдаларнинг тўдалари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг массалари камида бир неча минг триллион Қуёш массасига тенг. Ушбу ўтатўдалар М.нинг э нг йирик физик обектлари ҳисобланади. Улар шакли деярли дисксимон бўлгани сабабли адабиётда „Зелдович қуймоклари“ деб ҳам аталади.

Ўтатўдалар гигант бўшликдарни чегаралаб туради. Натижада М.нинг энг катта масштабдаги тузилиши „арининг уяси“ни эслатади. Ўтатўдадан иборат „деворлар“ орасидаги ўртача масофа камида бир неча ўн миллион парсекка тенг бўлади. Галактикалараро фазода яккаланган юлдузлар, космик электромагнит нурлар, космик чанг (галактика тўдалари орасидаги фазода) мавжуд. М.нинг бизга маълум бўлган чегараси (қисми) даги ўртача модда зичлиги 10-3’+10-30 г/см3.

М. ўлчамини „қизилга силжиш“ з қиймати орқали ифодалаш қулай. Замонавий телескоплар ва уларга ўрнатилган ўта сезгир камералар ёрдамида тахминан з = 5 қийматида айрим квазарларни (туғилиши энди бошланган галактика ядросини) кузатиш мумкин. Бу „нуқталарда“ Коинотнинг кенгай-иши тезлиги деярли 280 минг км/сек га тенг бўлиб, улар М.нинг шартли чегарасида кузатилади. Коинотнинг з>5 бўлган фазоси таркиби ва тузилишибўйича назариётчи астрофизик ва космологлар янги моделлар устида иш олиб бормоқдалар (яна қаранг Коинот, Космогония, Космология).

Салоҳиддин Нуритдинов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил