Metagenez (jarayon)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метагенез (юн. мета — кейин ва генесис — вужудга келиш, пайдо бўлиш) — чўкинди тоғ жинсларининг қайта ўзгариши жараёнлари мажмуи, жинслар литосферанинг янада чуқурроқ горизонтларига чўкиб бориши натижасида босим ва транинг тобора ортиши шароитида вужудга келади. "М." терминини таърифлашда олимлар ўртасида ягона фикр йўқ. Бу терминни дастлаб (1957) таклиф қилган геолог Н. Б. Вассоевич уни тоғ жинслари регионал метаморфизмининг синоними деб ҳисоблаган. Агар катагенезда жин-сларнинг айрим компонентлари ўзгарса, М.да барча минерал ўзгаришга учрайди. Мас, гилсимон минераллар слюдага, алюминий гидроксиди корун-дга, гидрогётитлар гематитга айланади ва ҳоказо Айни вақтда минерал доначаларининг ўзаро ўсиши кучаяди, бироқ қатламсимон текстураси кўпинча сақланиб қолади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |