Metall bogʻ
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Металл боғ — кимёвий боғнинг бир тури, металлнинг кристалл панжара тугунларида (учларида) жойлашган мусбат зарядли ионлар билан электрон газ (валент электрон)нинг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Металлар ўзига хос энг муҳим физиккимёвий хоссалари билан бошқа оддий ва мураккаб моддалардан фарқ қилади. Бу хоссалар фақат металларгагина мансуб бўлган металл богланиш мавжудлиги туфайли намоён бўлади. Металл атомида валент электронлар сони оз, лекин электронлар билан тўлмаган орбиталлар кўп. Валент электронлар металл атомининг ядроси билан анча бўш боғланганлиги сабабли кристалл панжара ичида эркин ҳаракат қилади. Бу электронлар ҳаракати газ қонунларига бўйсунганлиги учун уларни электрон газ деб аталади. Демак, нисбатан анча кам миқдордаги валент электронлар кўп миқдордаги металл ионларини ўзаро боғлаб туради. Металл боғ металлар, металл қотишмалари ва интерметалл бирикмалар учун тавсифли бўлиб, нафақат уларнинг қаттиқ кристалларида, балки суюқ ва аморф ҳолатларида ҳам сақланиб қолади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |