Metallar fizikasi
Металлар физикаси - металл ва кртишмаларнинг атом тузилиши ҳамда физик хоссаларини ўрганиш билан шу-ғулланадиган физика бўлими; қаттиқ жисм физикасининт таркибий қисми. ХХ асрбошларида немис олими П. Друде металларнинг тузилиш моделини таклиф қилиб, бу модел ёрдамида уларнинг электр ва иссиқлик ўтказувчанлигини тушунтирди. Шу моделга кўра, металл атомлари оралиғи "электронгаз" билан тўлган. Х. Лоренц бу назарияни ривожлантирди ва унга газлар кинетик назариясикя татбиқ қилди. Натижада металлар тузилишига оид Друде — Лоренц назарияси юзага келди.
Металлар физикаси металлшуносликнинт назарий асосини ташкил қилади, металлар, турли қотишмалар олишда ҳамда уларга механиктермик ишлов бериш ва ишлатиш жараёнида пайдо бўладиган физик жараёнларни ўрганади. Бунда, айниқса, металларнинг атом тузилиши ва кристалл панжарасяни, шунингдек, электронлар ҳаракатини ўрганиш му-ҳимдир. Металлар физикаси металл мусбат ионларини даврий (ёки квазидаврий) электростатик майдонда ҳаракатланувчи электронлардан иборат, деб тушунтирадиган квант назария бўлими; металл ва кртишмаларнинг мувозанатлик шарти, улардаги турли жараёнлар кинетикаси бўлими; турли шароитда (нагрузка, температура, нурланиш таъсирида) янги материаллар яратиш, металл ва кртишмаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда пластиклигини ўрганиш бўлимидан иборат.
[[Металларнинг квант назарияси да металларнинг электр, магнит, баъзи ҳолларда механик тафеилотлари тах^ил қилинади. Бунда металларнинг электрон тузилиши рентгеноскопия, галваномагнетик текшириш, термоэлектр эффектлар ва бошқа усуллар билан ўрганилади.
Металл ва қотишмаларнинг мувозанатлик шартлари (ҳолат диаграммасини тузиш ва соф металлар учун фаза ўтиш нуқталарини аниқлаш) термодинамика крнунларига асосланади. Бунда юқори (юз минг атм гача) босимда фазалар мувозанати ва фазалар ўзгариши кинетикаси ўрганилади. Рентген спектрал тахлили, электрон микроскопия ва нейтронография усуллари Металлар физикасининг ривожланишида, айниқса, янги структурали металл ва қотишмалар олишда муҳим аҳамиятга эга (яна қ. [[Металлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |