Metallash
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Металлаш — буюм сиртида бир ёки бир неча юпқа металл қатлами (қоплами) ҳосил қилиш. Бундай қопламнинг юпқалиги — микрометрнит бир неча улушларидан 40—50 мкм гача (баъзан, бир неча миллиметргача) бўлади. М.нинг галваник, диффузион, вакуум, кимёвий, газтермик, ион-плазмавий, газфазавий ва детонация усуллари мавжуд. Галваник усулда металл электролитик тарзда қоплана ди (қаранг: Электролиз). Бу усулда деярли барча металлар (рух, кадмий, никел, хром, қалай, темир, кумуш, олтин) ва баъзи қотишмалар (мае., бронза) ни исталган электр ўтказувчан материал сиртига қоплаш мумкин (қаранг Галванотехника). Диффузион усулда диффузия ҳодисаси туфайли буюм сиртида бир ёки бир неча кимёвий элемент қатлами ҳосил қилинади. Асосан, металл буюмлар, баъзан металлмас (мас, графит) буюмлар учун қўлланади. Вакуум усул — вакуумаа буюмлар сиртида ҳимоя қоплами ҳосил қилиш. Бунинг ҳам металл ва металлмас хили бўлади. Асосан, катодли пуркаш, термик ва электрон-нур билан буглаш усуллари ва иккала усул биргалиқда қўлланади. Кимёвий усулда металлар сирти шу металларнинг тузлари эритмалари билан тикланади. Газтермик усулда суюқ металл газ оқимида металланадиган сиртга пуркалади. Ион-плазмавий усулда металлар паст температурали тутовчи разряд ёки ей разряд плазмасида пуркалади. Газ-фазавий (кимёвийтермик) усулда буюмнинг қиздирилган сиртига металл қатлами ўтқазилади. Детонация усули детонация (портлаш) тулкини энергиясидан фойдаланишга асосланади. М. буюмларнинг сиртларини мустаҳкамлаш, ейилишга чидамлилиги ва коррозиябардошлиги (занглашга чидамлилиги), ни, электр ўтказувчанлигини ошириш, баъзан буюмни кўркамлаштириш учун қўлланади. Электротехника, радиотехника, оптика, ракета техникаси, автомобилсозлик, кемасозлик, самолёцозлик ва бошқа тармоқларда М.га эҳтиёж катта[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |