Metallotermiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Металлотермия (металлар ва юн. терме — иссиқ) — иссиқлик ажралиши билан юз берадиган металлотермик (металл-иссиқлик) жараён; металлар ва қотишмаларни уларнинг бирикмалари (оксидлар, хлоридлар, фторидлар ва бошқалар)га фаолроқ металлар (қайтаргичлар) таъсир эттириб қайтариб олиш. Қайтаргичнинг хилига қараб, алюминотермия, калсиетермия, магниетермия ва бошқа фарқ қилинади. М.нинг электр печда ўтадиган (ишлов бериладиган материалга иссиқлик электр печдан келтирилади пенсиз (қўшимча иссиқлик келтирилмайди) ва вакуумда (баъзи материаллар учувчан бўлганлиги ўчун вакуум шароитида) ўтадиган усуллари бор. М. усуллари ёрдамида юқори сифатли углеродсиз легирловчи қотишмалар (мас, ферроқотишмалар), соф ва осон буғланадиган металлар ва бошқа олинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |