Металлшунослик - металларнинг таркиби, ички тузилиши ва хоссаларини, улар орасидаги боғланишни ўрганадиган фан. Шартли равишда назарий ва амалий қисмларга бўлиш мумкин. Назарий қисмда турли таъсирлар натижасида металл ва кртишмаларда юз берадиган жараёнлар ҳамда уларнинг тузилишига оид умумий қонуниятлар ўрганилади. Асосий бўлимлари: металл ва қотишмаларнинг металл ҳолати ва физик хоссалари назарияси, кристалланиш, металл ва қотишмалардаги фаза мувозанати, диффузия, қаттиқ ҳолатдаги фаза айланишлари, пластик деформация, тартибланиш, емирилиш ва қайта кристалланиш жараёнларининг физик назарияси. Назарий М. кўп жиҳатдан металлар физикаси билан боғлиқ. Амалий (техник) қисмда металларга ишлов бериш (термик ишлаш, қуйиш, босим билан ишлаш) даги технологик жараёнларнинг асослари ҳамда металл материалларнинг конкрет класслари ўрганилади (қаранг [[Ме[[таллар технологияси]], [[Ме[[талларни ишлаш]]). М. металларнинг кристалл тузилиши, металлография, рентгенография, коррозия, металларнинг физик-механик хоссалари ва термик ҳамда кимёвийтермик ишлашнинг бу хоссаларга таъсири, легирловчи элементларнинг металлар хоссаларига таъсири, металларни синаш тўғрисидаги таълимотларни ўз ичига олади. М.да металлга мусбат ионларнинг даврий майдонида ҳаракатланадиган электронлар йиғиндиси сифатида қаралади (қаранг [[Ме[[таллар). [[Ме[[таллар ва қртишмалар электрон назариясининг ривожланиши алоқида физик хоссали (ўта ўтказувчан, магнит хоссали ва бошқалар) қотишмалар яратилишида муҳим аҳамият касб этди. М.нинг ривожланишида пластик деформация ва кристаллик тузилиш нуқсонлари физик назарияси муҳим рол ўйнайди.

Қадимда М. масалалари билан Шарқда, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам шуғулланилган, хусусан, янги металлар (мас, олтин) ни сунъий йўл билан олишга ҳаракат қилинган (қаранг Алхимия), табиий равишда булат олинган. Абу Райҳон Беруний асарларида М.га доир маълумотлар бор. Илмий М.га ХИХ аср 2 ярмида асос солинди. М. В. Ломоносов жаҳонда биринчи бўлиб металларнинг ялтироклик ва пластиклик хоссаларини тасвирлаб берди ва зарур хоссали қотишмалар ҳосил қилиш йўлини кўрсатди. Рус металлурги П. П. Аносов 1831-йилда булат тайёрлаш сирларини очди. У пўлатнинг ички тузилишини ўрганишда жаҳонда биринчи бўлиб микроскошу&ч фойдаланди. Франсуз олими Г. К. Сорби 1864-йил да микрофотография усулидан фойдаланиб, темир метеоритлар ва темир на-муналарнинг микроструктурасини тадқиқ қилди.

М.нинг илмий асосларини рус олими Д. К. Чернов ХИХ аср охирида яратди. У пўлатнинг хоссалари кимёвий таркибигагина эмас, балки тузилишига ҳам боғлиқ эканлигини кўрсатди. Франсуз олими Ф. Осмонд унинг ишини такрорлаб, аникликлар киритди. Чет эл олимлари Р. Аустен, Ф. Осмонд, А. Ле-Шателе ва бошқаларнинг ишлари асосида темир-углерод қотишмаларнинг ҳолат диаграммаси тузиб чикилди. М.нинг кейинги тараққиёти чет эл олимлари Э. Бейн, Г. Ганнеман, Ф. Вефер, Г. Эс-сер, Р. Мел ва бошқа номи билан боғлиқ.

Олимларнинг тадқиқотлари натижасида баъзи рангдор металларнинг қотишмалари ҳам тобланиши мумкинлиги аниқланди, янги антифриксион материаллар (қотишмалар) тайёрланди, металларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва физик хоссалари орасида боғланиш борлиги аниқланди ва "таркибхосса" диаграммалари тузилди.

М.фани, дастлаб, кора металларни ўрганиш билан шуғулланди, секин-аста рангли металлар ва уларнинг кртишмаларини ҳам ўрганишга киришди, Техниканинг янги соҳалари ривожланиши муносабати билан радиация, жуда паст температуралар, юқори босим ва бошқа металл ва қотишмаларга қандай таъсир қилишини ўрганиш масалачари пайдо бўлди.

Ад.: Штейнберг С. С, Металловедение, Свердловск, 1961; Гуляев А. П., Металловедение, 4 изд., М., 1966; Тўрахонов А. С, Металлшунослик ва термик ишлаш, Т., 1968.

Воҳид Мирбобоев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил