Metamikt minerallar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метамикт минераллар (юн. метамиктос — аралашган) — минераллар гуруҳи; уларда ташқи қиёфаси сақланган ҳолда вақт ўтиши билан кристаллик тузилиши аста-секин емирилиб, метамикт ҳолатига, яъни аморф шаклига ўтади. Кристаллик структуранинг ўзгариши, асосан, радиоактив парчаланиш ёки минерал таркибидаги етакчи компонентлар ва қўшимча элементлар шаклидаги беқарор элементлар ёки улар изотопларининг ўзгариши ҳисобига содир бўлади. Атомларнинг силжиши минералда потенсиал энергиянинг тўпланишига (Вегнер энергияси) олиб келади. Шундай изотоплардан энг муҳимлари: У235, У238, Тҳ232, Ра226, К40 ва бошқа Бу элементларнинг асл минералларида кристаллар тўлиқ парчаланади, бироқ ушбу элементлар қўшилган кри-сталларда эса локал амортизация кис-млари вужудга келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |