Metamorfogen konlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метаморфоген конлар — тоғ жинслари метаморфизми жараёнида юқори босим ва температура шароитида Ер пўстининг чуқур қисмида ҳосил бўлган фойдали қазилма конлари. Метаморфоген конлар метоморфозлашган ва метаморфик конлар гуруҳларига бўлинади. Метаморфоген конларнинг минерал таркиби руда сакловчи жинсларнинг метаморфик фацияларига хос. Метаморфоген конлар ўзининг пайдо бўлган давридаги кўринишини бутунлай ўзгартириб, бошқа турдаги фойдали қазилмага айланади. Мас, торф метаморфик жараён таъсирида паст навли тошкўмир ва антра-ситга, охирида эса графит ва олмосга, оҳактош мармарга, гилли сланецларга, бокситлар ва бошқа хил тупроқли тоғ жинслари ўтга чидамли хом ашёга, қимматбаҳо тошлар (корунд, лаъл, диаспор, пирофилит, силлиманит, кианит)га айланади.
Метаморфоген конларни ўрганиш натижасида олмос, лаъл, зумрад, биллур ва бошқа қимматбаҳо тошлар конини топиш имкони яратилди. Ўзбекистонда Ғозғон мармар кони, Тошқазиган графит кони, Ангрен, Шарғун кўмир конлари, Шарақсой корунд кони Метаморфоген конлар жумласига киради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |