Таксодийдошлар (Таходиаcеаэ) оиласи таркибидаги турлар баланд ўсувчи йирик нинабаргли дарахтлардир. Оиланинг вакиллари икки уйли, айрим жинсли. Бу оиланинг 9 туркуми бўлиб, уларнинг таркибида 15 тур бор.[таҳрир | манбасини таҳрирлаш]

секвойянинг умумий барг куриниши

Секвойянинг умумий барг ко'риниши

Секвойядендрон (Сегуоиадендрон) туркуми. Туркумда битта ягона тур бўлиб, у гигант секвойядендрон (Сегуоиадендрон гигантеум, Линдл.) ёки мамонт дарахти деб аталади. Бу катта дарахт бўлиб, бўйи 100-120 метр, диаметри 10-12 метр. 2000-йилдан 4000-йилгача яшайди. СҲох-шаббаси кенг, пирамида шаклида, доимо яшил тусда. Қуббалари иккинчи йили етилади. Уруғи майда, юпқа, овал шаклида, тиниқ сариқ рангда, ингичка қанотчали.1грамда 2800дона уруг’ бор. Гигант секвойядендрон уруғидан кўпаяди.Илдиздан бачкилаши, тўнкасидан ўсиб чиқиши ҳам мумкин. Қаламча ва пайванд йўли билан кўпайтирилса ҳам бўлади. Қрим, Кавказ, Марказий Осиёга интродуксия қилинган. Ватани СҲимолий Американинг Тинч океани соҳиллари ва жанубий штатлари бўлиб, табиий тарқалган ҳудудида 2-3 минг йиллик дарахтлари сақланиб қолган. У ёруғсевар дарахт ҳисобланади. Илдизи бақувват бўлиб, чуқур жойлашади. Унинг ёғочи сифатли ва қаттиқ бўлиб, сувда ва захда чиримайди.

Секвойя (Сегуоиа) туркуми. Бу туркумнинг битта тури бўлиб, у доим яшил секвойя (Сегуоиа семпервиренс Эндл.), деб аталади, унинг баландлиги 113 метрга, диаметри 10 метрга етадиган улкан дарахтдир. Танаси тик ўсади, шох-шаббаси тор конуссимон шохланган. Барглари доим яшил новдада иккитадан жойлашган узунлиги 4-7 см эни 3–5 мм, дарахтнинг юқори ва пастки қисмларида барглари майда. Секвойя уруғидан кўпаяди. Қуббалари майда 3 см, овал ёки юмалоқ шакилда. Биринчи йили пишиб етилади. У Кавказда, Қора денгиз соҳилларига интродуксия қилинган ва яхши ўсади.

Ўқ ва ён илдизлари бақувват ривожланади. Доим яшил секвойя СҲимолий Американинг Тинч океани қирғоқларида кўп тарқалган бўлиб, денгиз сатҳидан 600–900 м баландликларда ўсади, 2000-йилгача яшайди. Бу тур -100C гача бўлган совуқларга бардош беради. Қора денгиз соҳилларида у манзарали дарахт сифатида кўплаб экилган. Республикамиз шароитида кескин континентал иқлимдан ва совуқдан зарарланади.

Метасеквойянинг кузги манзараси

Метасеквойя (Метасегуоиа) туркуми. Бу туркумнинг битта глиптостробуссимон метасеквойя (Метасегуоиа глйптостробоидес Му.эт.Ченг.) тури бор. У катта дарахт бўлиб, ватанида бўйи 50 метрга, диаметри 2 метрга етади. СҲох-шаббаси тухумсимон, симподиал типда шохланади. Шохлари узун ва калта бо’либ, ён шохлари яшил ва уларни қишда ташлайди. По’стлог’и жигарранг.  Новдада барглари қарама қарши жойлашган қишда барглари  тўкилиб кетади. Метасеквойя бир уйли реликт ўсимлик. Метасеквойя уруғидан кўпаяди, бир уйли. У ўқилдиз ва ён илдизлар чиқаради. Уни қишки қаламчасидан кўпайтириш мумкин.Метасеквойянинг қолдиқлари Япония ва Хитойда учламчи давр қатламларидан топилган. Бу тур узоқ геологик ўтмишда Марказий Хитойнинг ғарбий туманларида йирик ўрмонлар ҳосил этган ҳолда ўсган. У табиатда сояроқ, нам ерларда, тоғ қияликларида, дарё қирғоқларида, қумоқ, кислотали тупроқларда ўсади. Метасеквойя ҳозирги пайтда Хитойда шаҳарларни кўкаламзорлаштиришада кўп экилади. Тошкент шаҳрида совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги аниқланган.Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилмоқда, маҳаллий шароитларда яхши ўсмоқда. Ёғочи сифатли, яхши механикавий ва физикавий хусусиятларга эга