Metateza
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Метатеза (юн. метатҳесис — ўрнини алмаштириш) — сўздаги товушлар (асосан, ундошлар)нинг ўзаро ўрин алмаштириш; товуш ўзгаришлариштт бир тури. Масалан, тупроқ — турпоқ, тўғрамоқ — тўрғамоқ, аҳвол — авҳол ва ҳоказо. М. оғзаки тилга, шеваларга ҳамда болалар нутқига хос ҳодиса бўлиб, баъзан бундай ўзгаришлар адабий тилнинг тарихий тараққиёти натижасида ёки бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш жараёнида тилда мустаҳкам ўрин олиб, адабий меъёрга айланади: ёмғир<ёғмир, дарё<дайро; қулф<араб. "қуфл"; тарелка<нем. "Теллер" каби. Ёндош, ёнма-ён турган товушлар, шунингдек, ёндош бўлмаган, бир-биридан узоқроқ бўлган товушлар М.си фарқланади. Масалан, бўйра—бўрё, айланмоқ — айналмоқ каби. М., кўпинча, ёш болалар томонидан янги сўзларни ўзлаштиришда, талаффуз қилишда ҳамда бошқа тилларда сўз қабул қилиш жараёнида талаффуз учун ноқулай товуш бирикмаларидан қочишга интилиш натижасида пайдо бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |