Meteorologik elementlar
Метеорологик элементлар — атмосферанинг маълум бир вақтдаги ҳолатини, ундаги жараёнларни ифодаловчи умумий параметрлар. Метеорологик элементлар, асосан, ҳаво температураси, босими, намлиги, шамол кучи ва йўналиши, булут, ёғин тури ва миқдори, туман, тиниқлик, сув ва тупроқ температураси, Қуёш радиацияси, Ер ва атмосферанинг иссиклик нурланиши, қор қатлами ва ҳоказодан иборат. Шунингдек, Метеорологик элементларга обҳавода содир бўладиган турли ҳодисалар — момоқалдироқ, қор ва қум бўронлари ҳам киради. Метеорологик элементлар асосида атмосферада содир бўлаётган жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар олиш мумкин. Метеорологик элементлардан обҳавони олдиндан айтишда, иқлим нормаларини ҳисоблашда ва бошқа илмий тадқиқот ишларида кенг фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |