Meteorologik stansiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метеорологик стансия - обҳаво ва иқлимнн ўрганиш, атмосферани илмий тадқиқ қилиш мақсадида узлуксиз метеорологик кузатишлар олиб борадиган муассаса; маълум талабларга жавоб берадиган майдончага ўрнатилади. Метеорологик стансиянинг махсус метеорологик майдонида турли метеорологик асбоблар ва курилмалар, шунингдек, ходимлар ишлайдиган жойлари ва бошқа бўлади. М. еда атмосфера температураси, босим ва ҳаво намлиги, шамол, ёғинлар, булутлар ва бошқа метеорологик элементлар узлуксиз аниқлаб турилади. Метеорологик стансия 3 разрядга бўлинади: И разрядли Метеорологик стансия вазифаларига атмосферани кузатиш натижаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, унга бириктирилган ИИ ва ИИИ разрядли Метеорологик стансия ва постлар ишига техник раҳбарлик қилиш ва манфаатдор ташкилотлар, корхоналар, муассасаларга метеорологик шароитлар ҳақидаги маълумотлар бериш, иқлим материаллари билан хизмат кўрсатиш киради.
Метеорологик стансия ХВИИИ асрда вужудга келган. Ҳозирги кунда сайёрамиздаги деярли барча давлатларда 10000 га яқин, жумладан, Ўзбекистонда 76 та Метеорологик стансия бор (қаранг Гидрометеорология хизмати). Аҳоли кам яшайдиган жойларда (мас, тоғлик зоналарда), асосан, автоматик Метеорологик стансия дан фойдаланилади. Метеорологик стансия маълумотлари обҳаво ҳолатини билишда ва яқин кунлар учун прогноз тузишда асос бўлиб хизмат қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |