Meteorologik termometr
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Метеорологик термометр - ҳаво ва тупроқ температурасини ўлчашда ишлатиладиган термометр. Метеорологик термометр ишлаш тарзига кўра, суюқликли (симобли, спирт ли), газли (мас, водород), деформация, электр хилларга бўлинади. С у ю қ ликли Метеорологик термометрда транинг ўзгариши маълум миқдордаги суюқлик ҳажминингўзгаришига боғлиқ. Газли Метеорологик термометрда температура маълум ҳажмдаги кимёвий тоза газ босими билан ўлчанади. Деформация Метеорологик термометрда эгилувчан пластинка (биметалл пластинка, Бурдон найи)дан иборат бўлиб, температура таъсирида эгилади. Электр Метеорологик термометр температура таъсирида термо-элементларда электр ҳаракат кучи ёки ўтказгичлар электр қаршилиги (қаршилик термометри, термисторлар) нинг ўзгаришига асосланган. Метеорологияда қаво ва тупроқ температурасини ўлчашда, асосан, симобли ва спиртли термо-метрлар; термометр эталони сифатида водородли термометр; термографларнинг қабул қилгичи сифатида деформация термометри қўлланади. Электр термометрлари, асосан, тадқиқот ишларида ва тупроқ температурасини ўлчашда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |