Meteorologik xeylit
Метеорологик хейлит — лабнинг яллиғланиши билан кечувчи касаллик ҳисобланиб, касалликнинг асосий сабаби турли хил метеорологик омиллар (юқори ёки қуйи даражадаги намлик, ҳавонинг ифлосланиши, шамол, совуқ, қуёш радиацияси) ҳисобланади. Касаллик йилнинг ҳар хил фаслларида учрайди, асосан, очиқ ҳавода ёки юқори ва қуйи ҳароратли, ўта қуруқ, чангли ҳаво шароитида ишловчиларда кузатилади. Касаллик эркакларда учрайди, сабаби аёллар лабларини бўяйдилар, шу сабаб уларнинг лабларини бўёқ метеорологик таъсирлардан ҳимоя этади. Сурункали аллергик дерматозларда кузатиладиган лаб териси ва шиллиқ қаватининг яллиғланиш ҳолатига метеорологик хейлит деб аталади. Касалликнинг клиник шакллари 1984-йилда Машкилейсон А.Л. томонидан таклиф этилган тасниф орқали талқин этилади. Бунга асосан хейлитлар бирламчи ва симптоматик турларга бўлинади. Бирламчи хейлитларга бўлинади:
- эксфолиатив,
- гландуляр,
- контакт,
- метеорологик,
- актиник
- Мангоноттини аброзив хейлитлари киради.
Симптоматик хейлитлар намояндаси бўлиб қуйидагилар киради:
- атопик,
- экзематоз,
- макрохейлит
- микотик хейлитлар ҳисобланади[1].
Клиникаси
Метеорологик хейлитда, асосан, пастки лаб жароҳатланади. Лаб қизил ҳошияcининг барча юзаси гиперемияланади, енгил инфилтрацияланади, кўпгина майда кепаклар билан қопланади, беморларни кўпинча лаб қуриши ёки „тиришиши“ безовта қилади. Кечиши сурункали, жуда кам ҳолларда ёмон жароҳатга айланади, кўпроқ рак олди касаллигига ўтади. Лаб ички соҳаларида эрозияли ўчоқлар кузатилади, улар кўпинча юпқа серозли ва қонли пардалар билан қопланган бўлади. Касалликни сурункали кўринишда кечишида эса лаб қизил ҳошия қисми ва лаб териси соҳалари инфилтралланган, шишган бўлиб, улар сатҳи серозли қобиғлар ва қипиқлар билан қопланган бўлади, чуқур кўринишда бўлган ёриқлар кузатилади. Чуқур ёриқлар кўпинча лаб бурчаклари соҳаларида сақланиб, серозли-йирингли қобиғлар билан қопланган бўлади, касалликнинг бундай кўриниши худди стрептококкли импетиго касаллигини эслатади[2].
Этиопатогенези
Касалликнинг асосий сабаблари — юқори ёки қуйи ҳарорат, ҳаво намлигининг ўта юқори ёки паст бўлиши, интенсив инсоляция, шамол, хонанинг чанглиги ва бошқалар. Ташхиси. Касаллик аллергик контактли хейлит ва актиник хейлитнинг қуруқ турига ўхшаш кечади. Контактли аллергик хейлитда юқори ва пастки лаб қизил ҳошияси баробар жароҳатланиб, жароҳатнинг лаб терисига ҳам ўтиши кузатилади[3].
Ташхис
Қиёсий ташхисда анамнез катта аҳамиятга эга. Метеорологик хейлитда ва актиник хейлитнинг қуруқ турида анамнез ҳал қилувчи рол ўйнайди, сабаби иккала хейлитда касаллик сабаби инсоляция бўлиши мумкин. Актиник хейлит кўпинча қисқа муддатли инсоляциядан сўнг, сенсибилизация оқибатида вужудга келади.
Давоси
Мумкин қадар касаллик чақирувчи омилни йўқотиш ёки камайтириш зарур. Витаминлардан Б,, Б6, Б2, ПП тайинланади. Лаб қизил ҳошиясига гигиеник лаб помадаси суртилади ёки нурдан ҳимояловчи крем, мазлар қўлланади. Кучли ривожланган яллиғланишларда 0,5 % ли преднизолон малҳами қўлланади. Касалликни даволаш антигистамин (фенкарол, супрастин, пиполфен, перитол, диазоли), гипосенсиблизациловчи (калсий глюконат, калсий хлорид, натрий тиосулфат), витамин (В2, В6, В12, В15), зарурат туғилганда эса седатив (валериана таблеткаси, пустирник, калий бром, натрий бром, бромкамфора) ва психотроп дори воситаларини (андаксин, мепробамат, элениум, тазепам, седуксен) тавсия этиш билан олиб борилади. Маҳаллий ўткир яллиғланиш билан кечадиган ҳолаталарда ўчоқларга 2 % ли барий кислотаси, 1 % ли резорсин эритмалари ҳўллаб қуритиш мақсадида қўлланади. Сўнг эса ўчоқларга глюкокортикоид малҳамлари ёки кремларини (гидрокортизон, преднезалон, синафлан, лоренден) суртиш тавсия этилади. Инфилтрация ва гиперкератоз кўринишида кечадиган ҳолатларда эса 1-2 % ли салицилат кислотаси малҳамлари сўнг эса глюкокортикоид малҳамлари ва кремларини суртиш белгиланади[4].
Профилактикаси
Бемор метеорологик таъсири кам бўлган ишга ўтказилади, бунинг иложи бўлмаса, лабга гигиеник помада, ёғловчи крем ва мазлар суртилади.
Манбалар
- ↑ Аcта Cлин Cроат. „ДИФФЕРЕНТИАЛ ДИАГНОСИС ОФ CҲЕИЛИТИС – ҲОW ТО CЛАССИФЙ CҲЕИЛИТИС?“. www.нcби.нлм.ниҳ.гов 342–351. Натионал Либрарй оф Мwдиcине (2018-йил 11-июн). Қаралди: 30-октабр 2022-йил.
- ↑ „Метеорологиcал чеилитис“. моквд.бй. моквд.бй расмий сайити. 2022-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октабр 2022-йил.
- ↑ „Wҳат Ис Чеилитис?“. www.верйwеллҳеалтҳ.cо. Верйwелл ҳеартҳ расмий сайити (9-июл 2022-йил). 2022-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октабр 2022-йил.
- ↑ А.М.Маннонов, Қ.Н.Хаитов. Тери касалликлари, 2010, Тошкент: ИҚТИСОД-МОЛИЙА — 320-322-бет. ИСБН 978-9943-13-601-4.