Метилетилкетон (2-бутанон), CҲ3CОC2Ҳ5 — ацетонни эслатувчи ҳидли, рангсиз, учувчан суюклик. Мол. м. 72,12. Суюқланиш температураси —86,3°, қайнаш температураси 79,6°, зичлиги 805 кг/м3. Сувда эрувчанлиги массаси жиҳатдан 26,8%. Сув билан азеотроп аралашма (қайнаш температураси 73,41°; 88,7% М.) ҳосил қилади. Органик эритувчилар билан яхши аралашади. Алифатик кетонларга тавсифли кимёвий хоссаларни намоён қилади. Саноатда М. бутенлардан олинади. Перхлорвинил, полиакрил локбўёқ материаллар ва елимлар, босмахона бўёклари учун эритувчи сифатида, сурков мойларини парафиндан, парафинни эса мойлардан тозалашда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил