Metodik pech
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Методик печ — металл заготовкани болғалаб, прокатлаб ёки штамплаб ишлов беришдан олдин қиздириш учун мўлжалланган печ. Унда металл заготовкалар узлуксиз ҳаракатланиб туради, уларни муайян режимда аста-секин (методик тарзда) қиздириб борилади. Методик печда методик зона; пайвандлаш ва тиндириш зоналари бўлади. Методик зонада заготовка дастлабки қиздириш жараёнидан ўтади, пайвандлаш зонасида бир нечта бирин-кетин жойлашган зоначалар бўлиб, уларда заготовка аста-секин қиздириб борилади, тиндириш зонасида ҳалиги қизиган заготовка муайян муддат ушлаб турилиб температураси тенглаштирилади, яъни тиндирилади. Методик печда заготовка ёниш маҳсулотлари оқимига қарамақарши ҳаракатланади.
Методик печ тузилиши жиҳатдан ҳар хил, лекин иш тартиби бўйича бир хил бўлади. Унда газсимон ёки суюқ ёқилғи ёқилади. Катта Методик печлар иш қисмининг уз. 50 м гача, эни 13 м гача, иш унумдорлиги 400 т/соат дан ортиқ бўлиши мумкин. Методик печ деярли барча йирик машинасохчик заводларида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |