Metodologiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Методология (метод ва ...логия сўзларидан) — тадқиқотчининг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда бундай тизим ҳақидаги таълимот. М. методлар ҳақидаги таълимот ёки ялпи-умумий билиш методи, деб ҳам таърифланади. М. методларга ва умуман воқеликка қандай ёндашиш йўлини ўргатади. Воқеликнинг муайян қисмини, бирор жиҳатини, ривожланишининг айрим ҳолатини ўргатувчи М.га метафизикани, воқеликнинг чизиқли ривожланиш, ўзгариш жараёнини ва уни ташкил этувчи элементлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликларни акс эттирувчи М.га диалектикани, воқеликда рўй берувчи кескин, ҳалокатли ўзгаришлар, ночизиқли ривожланиш жараёнларини ўрганишда қўлланиладиган М.га синергетикапш мисол сифатида кўрсатиш мумкин.
М.га илмий билишнинг, воқеликни англаш ва ўзгартиришнинг алгоритми сифатида ҳам қараш мумкин. Масалан, Юнонистонда геометрия ер майдонларини ўлчашда норматив йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилган ва геометрия илмини фалсафани ўрганиш учун муҳим М. деб билишган. Платон мақбарасига кираверишдаги эшикка "кимки геометрияни билмаса, бизнинг олдимизга кирмасин" деб ёзиб қўйилган экан. Фалсафада эса оламни англашда Гераклитнинг логоск М. вазифасини ўтаган. М. тараққиётига Сократ, Аристотел жиддий ҳисса қўшишган. Форобий ша-ркрна фикрлаш услуби нуқтаи назаридан Аристотел асарларини шархлайди. Бундай шархлар Аристотел меросини ўрганишда М. бўлиб келган. Ибн Сино ўзининг хотираларида Аристотелнинг "Метафизика" асарини 40 маротаба ўқиб чиқса ҳам ҳеч нарса тушу на олмаганлигини, бу асарнинг мазмунига Форобийнинг шархларини ўқигандан сўнггина тушуниб етганлигини ёзиб қолдирган. М. ҳақида Ф. Бекон, Р.Декарт, Ж. Локк, Г. Галилей ва бошқа европалик олимлар махсус китоблар ёзишган. Шунингдек, М. ривожига Кант, Фихте, Шеллинг, Гегел жиддий ҳисса қўшишган. Гегел диалектик М.нинг асосларини ишлаб чиқди. ХХ-асрда синергетик, структуралистик ва герменевтик М.лар фалсафада энг обрўли фалсафий М.лар сифатида ном қозонди, системавий ва комплекс ёндашиш М.лари эса инсоннинг барча ҳаётий жараёнларида кенг қўлланилмоқда.
Бугунги кунда синергетика М.си оламнинг чигал муаммоларини тадқиқ этишда, ҳалокатли портлашлар, ночизиқли ўзгариш жараёнларининг моҳиятини тушуниб етишда, оламнинг вужудга келишини илмий асослашда кучли эвристик билиш қуроли вазифасини ўтамоқда.
Бахтиёр Тўраев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |