Mexanizm
'М.Механизм' (юн. μηχανή мечанé - машина) — бир бири билан боғлиқ ва керакли (олдиндан аниқланган) ҳаракатларни бажарадиган жонсиз (одатда машина деталлари) ёки жонли танлар мажмуи. Механизмлар ҳаракатни (бошқа обектга) ўтказиб бериш ва ўзгартириш учун қўлланади.
Механизм (юнонча: мечане — қурол, иншоот) — бир ёки бир неча жисмнинг ҳаракатини бошқа жисмларнинг маълум ҳаракатига айлантириб берадиган қурилма. Кўпчилик машиналарнинг кл асосини ташкил этади, кўпгина асбоблар, аппаратлар ва техника қурилмаларида қўлланади. Вазифасига қараб, М.лар ҳаракатни узатувчи; ижрочи (иш бажарувчи); бошқарувчи, назорат қилувчи ва ростловчи; таъминловчи, сараловчи, ташувчи; маҳсулотларни ҳисобловчи, тортувчи ва жойлашувчи М.лар бўлади.

Ҳаракатни ўзгартирувчи М.лар энергияни механик ишга ёки механик ишни энергиянинг бошқа турига айлантиради (мас, двигател, насос, компрессор ва бошқалар). Ҳ ар а кат узатувчи М.лар двигателдан олинган ҳаракатни (валнинг айланиш тезлигини камайтириб) технологик машиналарга ёки ижрочи М.ларга узатади. Ижрочи М.лар ишлов берилаётган муҳит ёки обектга тўғридан-тўғри таъсир этади (мас, пресснинг сикиш ме-ханизми, пахта териш машинасининг шпинделлари ва бошқалар). Бошқарувчи, назорат қилувчи ва ростлов-ч и М.ларга технологик жараённи бошқариб турадиган мосламалар, ростлагичлар, суюклик сатҳи ва босимини назорат қилувчи М.лар киради. Таъминловчи, сараловчи ва ташувчи М.ларга шнеклар, ковшли элеваторлар, механик элаклар ва бошқа киради. Тайёр маҳсулотларни автоматик ҳисобловчи, қадоқловчи ва жойловчи М.лар, асосан, кўплаб ишлаб чиқариладиган донали маҳсулотлар учун мўлжалланади. Бундай М.лар махсус машиналарда ижрочи М. бўлиши мумкин (мас, чой қадоқлаш машинасининг чойни ўлчовчи ва жойловчи қисми).
М. таркибига кирувчи ва звено деб аталувчи қаттиқ жисм ўзаро бириктирилган бир неча қўзғалмас деталлар (айрим қисмлар) дан иборат бўлиши мумкин. Бир-бирига тегиб турадиган икки звенонинг ўзаро ҳаракатланадиган бирикмаси кинематик жуфт дейилади. Айланма (шарнир), илгарилама (ползун ва йўналтиргич), винтли (винт, гайка), сферик (шарли шарнир) кинематик жуфтлар кенг тарқалган. Агар ҳаракатни ўзгартиришда қаттиқ жисмлардан ташқари суюклик ёки газеимон жисмлар ҳам қатнашса, улар гидравлик ёки пневматик М. дейилади.
Айланма ёки тўғри чизиқли ҳаракатни айланма ҳаракатга (ва аксинча) ўзгартирадиган М. узатма дейилади. Звеноларнинг турига қараб, тишли, ричагли, фриксион, занжирли ва тасмали М.лар бўлади. Машина таркибига кирувчи М.лар гидравлик, пневматик, электр қурилмалардан тузилади.
Одатда, М.да битта кириш звеноси бўлиб, у двигателдан ҳаракат олади ва оралиқ звено орқали уни чиқиш звеносига узатади. М.лар ясси (текис; звенолари нуқталарининг температураекторияси параллел текисликларда ётади) ва фазовий (ҳажмий) хилларга бўлинади. Космик техника (вакуумда айланма ҳаракат узатувчи, фазода йўналишни ўзгартирувчи ва бошқалар), тиббиёт техникаси (ростланадиган аппаратлар, биологик протезлар ва бошқалар) билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш, бориш қийин бўлган ёки ҳаёт учун хавфли жойлар (сув ости, космос, ядро реакторлари) да ишлаш учун махсус М.лар яратилди. Бу ишларни бажаришда турли манипулляторлар қўлланади. Манипуляторларнинг ривожланиши буюмларни ишлаш, монтаж қилиш ва йиғиш жараёнларини автоматлаштиришга имкон берувчи саноат роботларнинг яратилишига олиб келди (қаранг Машина ва механизмлар назарияси).
Адабиёт
- Усмонхўжаев Ҳ. Ҳ., Машина ва механизмлар назарияси, 2нашр, Т., 1970; Артоболевский И. И., Механизми в современной технике, [в 4-х т.], 1—3, М., 1970-73.
Кўрқмас Иноғомов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |