Meyer limoni
Меер лимони, хитой лимони — пакана бўйли лимон нави. Меер лимони лимон билан апелсин ўртасидаги табиий дурагай ҳисобланади. Хитойда кенг тарқалган. [[Лимон экиладиган барча ҳудудларда учрайди. Ўзбекистонда ҳимо-яланган шароитларда иссиқхона ва траншеяларда ўстириладиган асосий нав. Паст бўйли, шох-шаббалари ихчам. Очиқ жойда бўйи 2,5 –3 м га боради. Меер лимони енгил ва унумдор тупроқларда яхши усади. Йил давомида 3—4 ўсиш даврига эга. Йиллик ўсишининг 70—80% баҳордаги биринчи ўсиш даврига тўгри келади. Барги узунчоқ, тўқ яшил, терс томони оч яшил. 2—3 йил тўкилмай туради. Гуллари майда, жуфт бўлиб барг қўлтиғида жойлашган. Апр.майда шиғил гуллайди. Меваси узун-чоқ, ноксимон, мева юзаси силлиқ, бир оз жилоли, вазни 75—80, баъзан 200 г. Меваси октабр охири — ноябр ойининг бошларида пиша бошлайди. Мазаси нордон, хушбўй. Таркибида 25–30 мг% аскорбин кта, 2,0—4,0% лимон кта, 2,5—3,0% қанд мавжуд. Шарбати мева умумий вазнининг 50% ини ташкил қилади. Ноқулай ташқи омиллар таъсирига чидамли нав. —4°, —5° да баргларини, —8°, —9° да дарахтини совуқ уради. Бир йиллик новдалардан қаламчалаш йўли билан (фев.март ва август-сентабрда) кўпайтирилади. Иссиқхоналарда 3х3 схемада экилади. 2—3-йили мева беради, 6—7-йили тўлиқ ҳосилга киради. Иссиқхона шароитларида ҳар тупидан 200—250 дона, баъзида дарахтларидан 500—700 донагача мева олиш мумкин. Меер лимони Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўстирилади (қаранг [[Лимон).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |