Мезана (араб.) — миноранинг юқори қисми, Муаззин азон айтадиган жой. Бирор бино (пештоқ, дарвозахона) устига қурилиши мумкин. М. айлана шаклида ва кўп қиррали бўлади. Кўпинча, равоқсимон дарчалар қаторидан иборат. Ички деворлари ганч билан нақшланади, ташқариси миноранинг умумий безагига мос ҳолда сиркор парчинлар билан безатилади. М.нинг тепаси гумбазча (қубба) билан ёпилади, баъзан очиқ бўлиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда гулдаста ёки буржлшз ҳам М. вазифасини ўтаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил