Мезолит (мезос- о'рта ва литҳос — тош) — ўрта тош даври; палеолитдан неолитга ўтиш даври (милоддан аввалги 12-7 минг йиллик).

Геологик плейспгоцендан ҳозирги голосенга ўтиш даври. Мезолитда ҳайвонот дунёси, ландшафтлар музлик давридан халос бўлиб ҳозирги табиий шароитга мослашган. Музлик даврига мослашган йирик ҳайвонлар (мамонтлар) йўқ бўлиб, янгилари пайдо бўлган. Инсон ҳаётида катта ўзгаришлар содир этилган. Мезолитда ўқ-ёйнинг кашф этилиши билан якка оила бўлиб яшаш имконияти туғилган. Тош, суяк, ёғочдан микролит қуроллар (пичоқ, қирғич, болта) кашф қилинган. Бу қуроллар ёрдамида одамлар якка ҳолда ов қилиш имконига эга бўлишган. Шу тариқа жамоа бўлиб яшашга барҳам берилган. Мезолит даври одамлари овчилик, балиқчилик, теримчилик билан шуғулланганлар.

Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик Қўшилиш бўлиб, у милоддан аввалги 10 минг йиллик билан даврланади. Ундан микролит қуроллар, пайкон ва учбурчак шаклдаги қуроллар, қўлга ўргатилган тур (буқа ёкисигир) суяги топилган. Бу эса Мезолит даври бошида Ўзбекистон ҳудудида одамлар чорвачиликдан хабардор бўлганликларидан далолат беради. Республикамизда Мезолитга оид кўплаб ёдгорликлардан Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Обишир И ва Обишир В манзилгоҳлари (қаранг Обишир маданияти), Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Мачай ғори кабиларни кўрсатиш мумкин.Мезолит даврида иқлимнинг ўзгариши билан ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Палеолит давридаги йирик ҳайвонлар йўқолиб, улар о'рнига тез чопар ва майда ҳайвонлар: архар, муфлон, тоғ эчкиси, буғу, жайрон, қулон, қуён, арслон, ёълбарс, барс, қоплон ва бошқа ҳайвонлар пайдо боълди. Уларни илгаридагидек овлаш ибтидоий одам учун мураккаблик туғдирди. Натижада ўқ-ёй ихтиро қилинди. Бу мезолит даврининг энг катта ютуғи эди. Ўқ ёйнинг кашф этилиши хўжаликда овнинг аҳамиятини оширди. Энди ибтидоий овчилар узоқдан туриб ўз о'лжасини нишонга олиш имкониятига эга боълдилар ва озиқ-овқатга боълган талабни қондира олдилар. Ўсимликлар дунёсида ҳам иссиқталаб ўсимликлар салмоғи ошди. Дарёларнинг серсув бўлиши балиқчиликнинг вужудга келишига ва дастлабки қайиқларнинг пайдо боълишига олиб келди. Бу эса ибтидоий одамнинг турмуш тарзини ўзгартирди. Ибтидоий овчилар ҳайвонлар (асосан буғулар) изидан юриб, янги-янги ерларни ўзлаштириб бордилар. Шу сабабли, мезолит даври одамлари кенг ҳудудларга тарқалганлар. Мезолит даврида Ўрта Осиёнинг деярли барча ҳудудлари яшаш учун қулай боълган. Амударё билан Сирдарё оралиқларида мезолит даврига оид ёдгорликлар кўп учрайди. Бу давр жамоасида диний тасаввурлар маълум бир шаклга кирди. Бу ҳақда мезолит даври мозорлари, қоятош расмлари дарак беради. Ўрта Осиёдаги мезолит даври ёдгорликларидан 3тасида - Қайла, Тутқаул, Мачай маконларида мозорлар топилган. Улар мезолит даврининг сўнги босқичига тааллуқли. Қайла г'орида 2 та мозор ўрганилган. Скелетлар чалқанчасига ётқизилиб. оёқлари бироз букилган, устига охра сепилган. Ёнларида денгиз чиғаноқларидан ясалган тақинчоқлар топилган. Бош суяги устига ҳам майда тош мунчоқлар тизиб чиқилган. Бошқа мозорларда ҳам шу ҳолат кузатилган. Буларнинг барчаси нариги дунёга ишонишни билдиради, Жаҳон археологиясида мезолит даври 2 босқичга: Азил ва Тарденуазга боълинади. (3-жадва!) Улар Франсиядан топилган маконлар номлари билан аталган. Азил даври тош қуролларининг асосий хусусиятларидан бири - микролит қуролларнинг ясалишидир (юнонча микрос-кичик). Улар асосан ўқ учи вазифасини бажарган. Уларнинг кўпчилиги тол баргига ўхшаш боълган. Эгамбердиева.Оъткир Исмоилов[1][2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Эгамбердиева.Тошкент 2011