Мезон ал-э’тидол
“Мезон ал-э’тидол” (араб. ميزان الاعتدال) ёки “Мезон ал-э’тидол фи нақд ар-рижол” – Имом Заҳабийнинг (ваф. 748/1348) илми рижол бўйича ёзилган энг муҳим асарларидан бири[1][2].
| Асл номи | ميزان الاعتدال |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Имом Заҳабий (ваф. 748/1348) |
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | Илми рижол |
“Мезон ал-э’тидол” Ибн Адий ал-Журжонийнинг (ваф. 277 ҳижрий) “ал-Комил фи зу’афо ар-рижол” номли китобини қайта ишлаш натижасида вужудга келан. Имом Заҳабий уни кенгайтириб, такомиллаштирган ва янги асарини “Мезон ал-э’тидол” деб атаган. У илми рижол (ровийларни баҳолаш) соҳасидаги энг машҳур китоблардан бири бўлиб, 3000 саҳифадан ортиқ нашри беш жилдда чоп этилган[3]. Китоб алифбо тартибида ёзилган бўлиб, унда муаллиф ёлғончи, нома’лум ва тарк этилиши керак бўлган ровийларни аниқлаган. Шунингдек, у заиф ровийларни хотираси ёки бошқа баъзи камчиликлари туфайли даражаси паст бўлган ҳадис олимларидан ажратади. Шунингдек, ба’зи муҳаддисларда учраши мумкин бўлган ва ровийнинг заифлиги ҳақида ноаниқ баҳо берувчи гаплардан қочишга ҳаракат қилган[4].
Манбалар
- ↑ „Мизан ал-И'тидал фи Нақд ар-Рижал - Дҳаҳаби ('Илм Жарҳ wа Та'дил)“. www.сифатусафwа.cом. 2023-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2020-йил.
- ↑ Мизан ал-и'тидал. ОCЛC 219635969. Қаралди: 2-май 2020-йил.
- ↑ „Мизан ал-И'тидал фи Нақд ал-Рижал“. www.лооҳпресс.cом. 2019-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2020-йил.
- ↑ „Мизан ал-И'тидал фи Нақд ар-Рижал - Дҳаҳаби ('Илм Жарҳ wа Та'дил)“. www.сифатусафwа.cом. 2023-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2020-йил.