Метю „Метт“ Миазга (инглизча: Маттҳеw Миазга; 1995-йил 19-июл, Клифтон, Ню-Жерси, АҚШ) – поляк ва америкалик футболчи, „Синсинати“ клуби ҳамда АҚШ миллий терма жамоасининг ҳимоячиси.

Миазга Метт
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1995-йил 19-июл (1995-07-19) (31 ёш)
Таваллуд жойи Клифтон, Ню-Жерси, АҚШ
Бўйи 1.91 м
Амплуаси Зашитник
Клуб маълумоти
Жорий клуб
AQSH bayrogʻi ФC Cинcиннати
Рақами 21
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013-2016 AQSH bayrogʻi Ню-Ёрк Ред Булсс 34 (1)
2020-2021 Belgiya bayrogʻi ФC Андерлехт 30 (1)
2016-2022 Angliya bayrogʻi ФC Челси 2 (0)
2018-2019 Fransiya bayrogʻi ФC Нант 8 (0)
2021-2022 Ispaniya bayrogʻi ФC Алавес 11 (0)
Миллий терма жамоа
2012 Polsha bayrogʻi Полша (18-ёшида) 1 (0)
– AQSH bayrogʻi АҚШ (19-23 ёшгача)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Карераси

Ню-Жерси штатининг Клифтон шаҳрида туғилган Миазга 2009-йилда „Ню-Ёрк Ред Буллс“ академиясига қўшилиб, 14 ёшгача бўлганлар жамоасига қўшилди[1]. 2012-йилда 16 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаб, академиялар ўртасидаги АҚШ миллий чемпионатида ғалаба қозонган[1]. 2013-йил 30-майда Миазга „Ню-Ёрк Ред Буллс“ футбол клуби билан маҳаллий тарбияланувчи ўйинчига айланган ва ушбу клуб жамоасига қўшилган. Миазга „Буқалар“ тарихидаги саккизинчи шундай футболчига айланган[1]. 2013-йил 8-сентябрда Миазга 18 ёшида МЛСдаги ўйинида иштирок этган, ва 76-дақиқада „Ҳюстон Динамо“га қарши 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган[2]. Ўша йили Матт Суппортерс Шиэлд совриндори бўлган. 2015-йилги мавсум давомида Миазга Дамиэн Перринел билан ҳимояда ишончли жуфтлик тузиб, ўзини асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрсатган. 2015-йил 28-июн куни „Ню-Ёрк Сити“га қарши дербида у „Буқалар“ сафидаги илк голини (3:1) Саша Клестаннинг жарима тўпи устидан боши билан уриб киритган[3]. Лиганинг энг яхши футболчиларидан ҳисобланган Давид Вилла ва Себастиан Гиовинcога қарши ажойиб ўйин кўрсатганидан сўнг, Миазга МЛСнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида тан олина бошланган. Унинг 2015-йилги мавсумдаги кучли ҳимоя ўйини „Буқалар“га уч йил ичида иккинчи марта Суппортерс’ Шиэлд’ни қўлга киритишга ёрдам берди ва лига бўйича энг мустаҳкам ҳимоялардан бирини намоён этди[4].

2016-йилнинг 30-январида Миазга 4,5 йиллик шартнома имзолаб, Лондоннинг „Челси“ клубига ўтган. Трансфер суммаси тахминан 3,5 миллион фунт стерлинг (5 миллион доллар) бўлгани хабар қилинди[5][6]. 2-апрелда Миазга „Челси“ жамоасига қўшилган, ва 32-турда „Астон Вилла“га қарши ўйинда (4:0) асосий таркибда майдонга тушиб, бутун учрашувни ўйнаб берган[7].

2016-йилнинг ёзида Миазга ўйин амалиётини олиш мақсадида Нидерландиянинг „Витесс“ клубига ижарага ўтган. 1-октябр куни „Гронинген“га қарши ўйинда Миазга Эредивисияда ўйнаган[8]. 14-декабр куни „Жордон Бойс“га қарши миллий кубок учрашувида Матт „Витесс“ учун илк голини урган[9]. Мавсум якунида Миазга жамоага Нидерландия кубогини қўлга киритишда ёрдам берган.

2018-йилнинг ёзида Миазга Франсиянинг „Нант“ клубига ўтган. 18-август куни „Дижон“га қарши ўйинда Миазга Лига 1 да иштирок этган[10].

2019-йилнинг 25-январида Миазга Чемпионшипнинг "Реадинг" клубига ўтган[11]. 24-июлда Миазга 2019-2020-йилги мавсум учун яна „Реадинг“ жамоаси билан шартнома тузган.

2020-йил 3-октябрда Миазга Белгиянинг „Андерлечт“ клубига бир йилга ушбу жамоада ўйнаш учун шартнома тузган[12].

2021-йилнинг 20-августида „Челси“ Миазга билан шартномани узайтириб, уни Испания Ла Лигасининг „Алавес“ клубига бир мавсумга шартнома тузилган[13][14].

2022-йил 5-августда Миазга МЛС „Синсиннати“ клубига ўтган ва 2025-йил мавсум охиригача, 2026-йилги мавсумга узайтириш имконияти билан шартнома имзолаган[15]. Миазга 13-август куни „Атланта Унитед“га қарши ўйинда „Синсиннати“ сафида ўйнаган[16]. 20-август куни „Неw Ёрк Ред Буллс“га қарши ўйинда у „Синсиннати“ учун биринчи голини урган[17]. Миазга 2023-йилги МЛС Юлдузлар ўйинида иштирок этган, бунда МЛС юлдузлар жамоаси Англиянинг „Арсенал“ клубини қабул қилган[18].

Халқаро карераси

2012-йилда Миазга Полшанинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси учун битта ўйин ўтказган[19]. 2012-йилдан бошлаб Миазга фақат АҚШ ёшлар терма жамоаларида ўйнай бошлаган.

2013-йил май ойида Миазга АҚШ 18 ёшгача бўлган терма жамоаси билан Португалияда ўтказилган, 19-чи анъанавий халқаро ёшлар турнирида иштирок этган[20]. 2014-йил август ва сентябр ойларида Миазга Полшанинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасига икки марта таклифини рад этган, чунки унинг АҚШ ёшлар терма жамоаси олдида мажбуриятлари бор эди. Бироқ Миазга қайси давлат номидан юқори даражада ўйнаши ҳақида якуний қарор қабул қилмаганини таъкидлаган. 2014-йил октябр ойида Полшанинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси бош мураббийи Марцин Дорна Миазгадан воз кечмаганини ва „буқалар“ футболчиси ҳали ҳам унинг жамоасида ўйнаши мумкинлигини айтган[21][22].

2015-йилда Метю Ямайкада ўтказилган КОНКАКАФ ёшлар чемпионатида иштирок этган. Турнирда у Гватемала, Панама, Ямайка, Салвадор ҳамда Тринидад ва Тобаго ёшлар жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди. Ўша йили Метт ёшлар терма жамоаси таркибида Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар жаҳон чемпионатида қатнашган. Мусобақада у Янги Зеландия, Мянма, Колумбия ва Сербия жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[23][24][25][26][27][28][29][30][31].

2015-йил 5-ноябрда Миазга шундай деди: „Мен ҳали [терма жамоа бўйича] қарор қабул қилмаганман ва кутиб тураман[32]. Ким мени биринчи бўлиб асосий терма жамоага чақирса, ўша томонга бораман“. Эртаси куни Метт 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиш учун АҚШ терма жамоасига илк бор чақирилган[33]. 2015-йил 14-ноябрда 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Миазга АҚШ терма жамоаси сафида Сент-Винсент ва Гренадин терма жамоасига қарши ўйнаган ва иккинчи бўлимда Фабиан Жонсон ўрнига майдонга тушган (6:1)[34].

2017-йилда Миазга КОНКАКАФ Олтин Кубогини қўлга киритган. Турнирда у Никарагуа терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этган[35].

Миазга 2019-йилги КОНКАКАФ Олтин Кубоги учун АҚШ терма жамоаси таркибига қўшилган[36][37][38].

Миазга 2023-йилги КОНКАКАФ Олтин Кубоги учун терма жамоа таркибига қўшилган[39][40][41][42][43].

Ютуқлари

"Неw Ёрк Ред Буллс"даги ютуқлари

Шиэлд совриндори (2 марта): 2013, 2015

"Витессе"

Нидерландия кубоги ғолиби: 2016/17

АҚСҲ терма жамоаси

КОНКАКАФ Миллатлар лигаси ғолиби: 2019/20-йил[44].

КОНКАКАФ Олтин кубоги ғолиби: 2017-йил.

Шахсий ютуқлари

АҚСҲда йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2015-йил.

МЛС Барча юлдузлар ўйини иштирокчиси: 2023-йил[45].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ред Буллс Сигн Ҳоме Гроwн Дефендер Матт Миазга“ (эн) (деадлинк). Неw Ёрк Ред Буллс (2013-йил 30-май). 2013-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  2. ↑ „Хьюстон Динамо 1:4 Нью-Йорк Ред Буллз“ (эн). Соccерwай.cом (2013-йил 8-сентябр). 2014-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  3. ↑ „МАТCҲ РЕCАП: Неw Ёрк Cитй ФC 1, Неw Ёрк Ред Буллс 3“ (эн). Неw Ёрк Ред Буллс (2015-йил 28-июн). 2018-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  4. ↑ „Неw Ёрк Ред Буллс wин 2015 МЛС Суппортерс' Шиэлд“ (эн). МЛСсоccер.cом (2015-йил 25-октябр). 2021-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  5. ↑ „Миазга мове cомплетед“ (эн). Челсеа Фоотбалл Cлуб (2016-йил 30-январ). 2017-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  6. ↑ „Неw Ёрк Ред Буллс Трансфер Матт Миазга то Челсеа ФC“ (эн). Неw Ёрк Ред Буллс (2016-йил 30-январ). 2016-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  7. ↑ „Астон Вилла 0:4 Челсеа ФC“ (эн). Трансфермаркт.cом (2016-йил 2-апрел). 2016-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  8. ↑ „Витесс ВС. Гронинген 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 1-октябр). 2017-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-июн.
  9. ↑ „Витесс ВС. Джордан Бойс 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 14-декабр). 2017-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-июн.
  10. ↑ „МАТТ МИАЗГА ЭСТ НАНТАИС !“ (фр). ФC Нантес - Сите оффиcиэл (6 аоûт 2018). 2018-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  11. ↑ „Миазга лоанед то Реадинг“ (эн). Оффиcиал Сите | Челсеа Фоотбалл Cлуб (2019-йил 25-январ). 2020-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  12. ↑ „Маттҳеw Миазга стренгтҳенс РСCА'с дефенсе“ (эн). РСC Андерлечт (2020-йил 10-март). 2020-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
  13. ↑ „Неw cонтраcт анд Спаниш лоан фор Миазга“ (эн). Оффиcиал Сите | Челсеа Фоотбалл Cлуб (2021-йил 20-август). 2022-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
  14. ↑ „Челсеа лоан УСМНТ'с Матт Миазга то ЛаЛига сиде Алавес“ (эн). ЭСПН (2021-йил 20-август). 2022-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
  15. ↑ „ФC Cинcиннати аcқуире Матт Миазга фром Челсеа ФC“ (эн). ФC Cинcиннати (2022-йил 5-август). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
  16. ↑ „РЕCАП | ФC Cинcиннати, Атланта Унитед ФC эндс 2-2 ин фронт оф селлоут cроwд ат ТҚЛ Стадиум“ (эн). ФC Cинcиннати (2022-йил 13-август). 2022-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
  17. ↑ „РЕCАП | ФC Cинcиннати, Неw Ёрк Ред Буллс драw 1-1 фор сеcонд тиме тҳис сеасон“ (эн). ФC Cинcиннати (2022-йил 20-август). 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  18. ↑ „Луcиано Аcоста, Áлваро Барреал анд Матт Миазга намед то 2023 МЛС Алл-Стар ростер“ (эн). ФC Cинcиннати (2023-йил 27-июн). 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  19. ↑ Марcин Добосз. „Прзез пółтора миэсиącа заграł дла Полски и УСА“ (пл). Прзеглąд Спортоwй (2012-йил 19-декабр). 2016-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  20. ↑ „Ундер-18 Мен'с Натионал Теам Cомменcе 10-Дай Интернатионал Трип то Лисбон“ (эн) (деадлинк). У.С. Соccер (2013-йил 16-май). 2013-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  21. ↑ Марcин Добосз. „Репрезентаcжа У-20: Cибиcки и Миазга поwоłани“ (пл). Прзеглąд Спортоwй (2015-йил 14-март). 2016-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  22. ↑ Марcин Добосз. „Миазга поза кадрą Полски. Дорна: Темат ниэ жест замкниęтй“ (пл). Прзеглąд Спортоwй (2014-йил 31-октябр). 2016-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  23. ↑ „США (до 20) ВС. Гватемала (до 20) 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 9-январ). 2017-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-феврал.
  24. ↑ „Панама (до 20) ВС. США (до 20) 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 11-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-феврал.
  25. ↑ „Ямайка (до 20) ВС. США (до 20) 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 19-январ). 2017-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-феврал.
  26. ↑ „США (до 20) ВС. Сальвадор (до 20) 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 24-январ). 2017-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-феврал.
  27. ↑ „США (до 20) ВС. Тринидад и Тобаго (до 20) 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 21-январ). 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-феврал.
  28. ↑ „Новая Зеландия (до 20) ВС. США (до 20) 0:4“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 2-июн). 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
  29. ↑ „США (до 20) ВС. Мьянма (до 20) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 30-май). 2016-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
  30. ↑ „США (до 20) ВС. Колумбия (до 20) 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 10-июн). 2017-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
  31. ↑ „США (до 20) ВС. Сербия (до 20) 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 14-июн). 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
  32. ↑ Мартин Ҳарасимоwиcз. „Матт Миазга: Тҳе Полиш-Америcан cентре-баcк wҳо'с cаугҳт тҳе эе оф Челсеа“ (эн). Фоурфоуртwо.cом (2015-йил 5-ноябр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  33. ↑ „Неw Ёрк Ред Буллс Дефендер Матт Миазга Эарнс Фирст Cалл Уп То У.С. Мен’с Сениор Натионал Теам“ (эн). Неw Ёрк Ред Буллс (2015-йил 6-ноябр). 2017-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  34. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа™: УСА-Ст. Винcент / Гренадинес“ (эн) (деадлинк). ФИФА (2015-йил 14-ноябр). 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-январ.
  35. ↑ „Никарагуа ВС. США 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 16-июл). 2017-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-июл.
  36. ↑ „Берҳалтер Намес 23-Плаер Ростер фор 2019 CОНCАCАФ Голд Cуп“ (эн). У.С. Соccер (2019-йил 6-июн). 2020-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  37. ↑ Жефф Cарлисле. „Пулисиc ин, Саргеант оут оф У.С. Голд Cуп сқуад“ (эн). ЭСПН (2019-йил 6-июн). 2019-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  38. ↑ Бриан Страус. „Пулисиc, Адамс, МcКенниэ Ҳеадлине УСМНТ'с Голд Cуп Ростер; Саргент Cут“ (эн). СИ.cом (2019-йил 6-июн). 2019-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  39. ↑ „Cаллагҳан Намес 23-Плаер Ростер фор 2023 Cонcаcаф Голд Cуп“ (эн). У.С. Соccер (2023-йил 12-июн). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  40. ↑ „УСМНТ анноунcес 23-ман ростер фор 2023 CОНCАCАФ Голд Cуп“ (эн). Тҳе Атҳлетиc (2023-йил 12-июн). 2023-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  41. ↑ Жефф Cарлисле. „Турнер, Зендежас ҳеадлине Унитед Статес Голд Cуп ростер“ (эн). ЭСПН (2023-йил 12-июн). 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  42. ↑ Жонатҳан Сигал. „УСА ростер фор 2023 Cонcаcаф Голд Cуп: 16 МЛС плаерс cаллед уп“ (эн). МЛСсоccер.cом (2023-йил 12-июн). 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  43. ↑ „Матт Миазга, Брандон Вазқуэз намед то УСМНТ ростер фор 2023 Cонcаcаф Голд Cуп“ (эн). ФC Cинcиннати (2023-йил 12-июн). 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  44. ↑ „Овертиме Гоал Фром Чристиан Пулисиc анд Ҳероиc Пеналтй Киcк Саве Фром Этҳан Ҳорватҳ Cлинч Инаугурал Cонcаcаф Натионс Леагуэ Титле фор Усмнт ин Драматиc 3-2 Wин Агаинст Мехиcо“ (эн). У.С. Соccер (2021-йил 6-июн). 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июн.
  45. ↑ „2023 МЛС Алл-Стар Теам Ростер“ (эн). МЛСсоccер.cом (2023-йил 30-июн). 2023-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.