Михал Шпаковский (1989-йил 23-апрел, Торун) – полшалик эшкак эшиш спортчиси. 2012 йилги Ёзги Олимпия ва 2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Жаҳон ва Европа чемпиони.

Мичаł Сзпакоwски
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Polsha bayrogʻi Полша
Таваллуд санаси 1989-йил 23-апрел (1989-04-23) (37 ёш)
Торуń, Полша
Бўйи 1.95 м
Вазни 94 кг
Спорт
Қайси спорт Академик эшкак эшиш
Клуби Торун АЗС СМС

Таржимайи ҳоли

Мичаł Сзпакоwски 1989-йил 23-апрелда туғилган. Академик эшкак эшиш бўйича 3 карра Европа чемпиони (2009, 2011, 2012). Академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ғолиби (2019), 2012-йилги ёзги олимпия ўйинлари[1][2], 2016-йилги ёзги олимпия ўйинлари[3] ва 2020-йилги ёзги олимпия ўйинлари[4] иштирокчиси.

У Бйдгошcздаги Иқтисодиёт университетида таҳсил олган[5].

Фаолияти

Эшкак эшиш билан шуғулланишни 14 ёшида бошлаган. Отаси уни Торундаги АЗС УМК клубига ёздирганидан кейин бошлаган[5].

Мичаł Сзпакоwски 2009-йилда Познанда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллаган. 2010, 2011 ва 2013-йиллардаги жаҳон чемпионатларида ҳам қатнашган, бироқ медалларни қўлга кирита олмаган. 2012-йилги Лондон олимпиадасида Еттинчи ўринни эгаллаган. 2011-йилда Бйдгошcзда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилган[5].

2014-йилда Амстердамда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўз фаолиятида биринчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Жамоавий баҳсларда иккинчи ўринни эгаллаган. 2015-йилда поляклар жамоавий мусобақаларда саккизинчи ўринни эгаллашган[5].

2016-йилда Бразилияда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида Мичаł Сзпакоwски саккизта спортчи орасида бешинчи ўринни эгаллаган[5].

2017-йилда Сзпакоwски Раcиcадаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган[5]. 2018-йилда Полшадан жамоаси Глазгодаги мусобақада еттинчи бўлган ва худди шундай натижа Пловдивдаги жаҳон чемпионатида ҳам қайд этилган[5].

Лузерндаги Европа чемпионатида кумуш, Линсдаги жаҳон чемпионатида эса олтин медални қўлга киритган. Ўша йили Познанда ўтказилган жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритган[5].

2021-йилда жаҳон кубогининг Загреб ва Сабаудиадаги босқичларида мос равишда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Токиодаги олимпия ўйинларида иштирок этган. Бу иштирок полшалик спортчи учун фаолиятидаги учинчиси бўлган[5].

Манбалар

  1. ↑ „Wиоśларска óсемка на 7. миэжсcу“. 2021-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-май.
  2. ↑ Мичал Сзпакоwски
  3. ↑ „ПОЛАCЙ НА ПИĄТЙМ МИЭЖСCУ WИОŚЛАРСКИCҲ ÓСЕМЕК“. 2021-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-май.
  4. ↑ „Токио 2020: wйники репрезентантów Полски на игрзйскач“. ПолскиэРадио.пл. 2022-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 5,8 „Роwинг СЗПАКОWСКИ Мичал - Токё 2020 Олймпиcс“ (эн). Токё 2020. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-май.