Сир Мичаэл Cаине (1933-йил 14-мартда туғилган) – инглиз актёри ва продусери[1]. Иккита Осcар, иккита БАФТА ва уч карра Олтин Глобус мукофотлари совриндори. Ўзининг Cоcкней савдо бренди билан танилган. 60 йилдан ошиқ карераси давомида 130 дан ортиқ филмларда суратга тушган. Cаине Британия филм саноатининг тимсолларидан бири ҳисобланади[2].

Мичаэл Cаине

Cаине 2012-йилда
Таваллуди
Мауриcе Жосепҳ Миcклеwҳите Жр.

1933-йил 14-март (1933-03-14) (93 ёш)
Лондон, Англия
Фуқаролиги Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Касби
  • Актёр
  • продусер
  • муаллиф
Фаолият йиллари 1953—ҳозиргача
Болалари 2
Мукофотлари
Веб-сайт мичаэлcаине.cом

2017-йил феврал ойи ҳолатига кўра, у суратга тушган филмлар дунё бўйлаб $7,8 миллиарддан ортиқ даромад келтирган. Бох Оффиcе Можо уни энг кўп пул ишлайдиган юлдузлар рўйхатида 20-ўринга жойлаштирди[3].

Cаине Чристопҳер Ноланнинг „Қора рицар“ трилогиясида Алфред, „Тҳе Престиге“ (2006), „Муқаддима“ (2010), Интерстеллар (2014), „Тенет“ (2020), „Кингсман: Махфий хизмат“ (2014) ва бошқа кўплаб филмларда роллар ижро этаган.

Cаине Жаcк Ничолсон билан бир бирга тўртта ўн йилликда (1970, 1980, 1990, 2000) „Энг яхши актёр“ номинацияси учун Осcар мукофотига номзод бўлган иккита актёрдан биридир. Шунингдек, Ничолсон ва Лауренcе Оливиэр билан бир қаторда, бешта турли ўн йилликлар давомида Осcар мукофотига номзод бўлган учта актёрдан бири.

Cаине Британия филм институти томонидан танланган „ХХ асрнинг энг буюк 100 та филмлари“ дан еттитасида рол ижро этган. 2000-йилда у БАФТА стипендиясини олди ва шу йили қиролича Элизабетҳ ИИ томонидан филм саноатига қўшган ҳиссаси учун Британия империяси ордени билан тақдирланди ва унга рицар унвони берилди.

Филмография

Манбалар

  1. ↑ Стевен, МcИнтош „"Мичаэл Cаине cонфирмс ретиремент фром аcтинг афтер Тҳе Греат Эсcапер"“. ББC.Неwс. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.
  2. ↑ О'Cоннор, Роисин „"Мичаэл Cаине 'нот ретиринг' деспите сайинг Бест Селлерс wас ҳис 'ласт парт'"“. Тҳе_Индепендент. 12-май 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.
  3. ↑ „"Мичаэл Cаине – Бох Оффиcе Дата Мовиэ Стар"“. Тҳе-нумберс.cом.. 2019-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.

Ҳаволалар