Мичаэл Консел (1962-йил 6-мартда туғилган) - австриялик собиқ профессионал футболчи, дарвозабон сифатида ўйнаган.

Мичаэл Консел
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1962-йил 6-март (1962-03-06) (64 ёш)
Таваллуд жойи Вена, Австрия
Бўйи 1.85 м
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1968–1978 Фортуна 05
1978–1982 Критзендорф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1982–1984 Фирст Виэнна
1984–1997 Рапид Wиэн 395 (0)
1997–1999 Рома 40 (0)
1999–2000 Венезиа 15 (0)
Миллий терма жамоа
1985–1998 Австрия 43 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги карераси

Венада туғилган Консел ўзининг профессионал фаолиятини дастлаб Фирст Вена жамоасида бошлаган ва 1985-йилда маҳаллий рақиби Рапид Wиэн клубига ўтган. Кейинчалик 1980-йилларда у Рапид жамоасида муваффақиятли мавсумини ўтказади. У клуб билан бирга икки марта Лига тожини қўлга киритади ва 1985-йилда Роттердамда Эвертонга қарши УЭФА Кубогининг "ғолиблари Кубоги" финалида 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. У "Рапид" клубида 12 йил давомида тўп суради ва охирги икки мавсумда жамоа сардори бўлади. 1996-йилда у УЭФА Кубоги финалида иккинчи марта ўйнади, бу сафар Брюсселда Париж Сен-Жерменга қарши ўйнади, Рапид клуби бу сафар 1:0 ҳисобида яна мағлуб бўлади.

1997-йилда, 35 ёшида, Консел бош мураббий Зденек Земан бошчилигида Италиянинг "Рома" жамоасига ўтиш учун хорижга кўчиб ўтади. У дастлаб Италияда унчалик танилмаган бўлса-да, унинг та'сирчан ўйинлари уни клубдаги биринчи йилидаёқ мавсумнинг энг яхши дарвозабони ва энг яхши чет эллик футболчиси деб топди[1][2][3]. Римда жароҳат олган иккинчи мавсумидан сўнг у фаолиятини "Венезиа" клубида якунлади ва у ерда бир мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилди.

1996-йилда у Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди . У 1999-йилда Рапиднинг "Асрнинг энг яхши жамоаси", шунингдек, 1998-йилда "Рома" нинг барча юлдузлар жамоаси таркибига қўшилган.

Халқаро карераси

Консел 1985-йил октябр ойида Югославияга қарши ўртоқлик ўйинида Австрия терма жамоаси сафида илк бор дебют қилди ва 1990-йилдаги ва 1998-йилдаги ФИФА Жаҳон чемпионати иштирок этди[4]. У турнирларда захира дарвозабон сифатида ўйнади ва Клаус Линденбергер захирага олинганда майдонга тушди[1]. У халқаро миқёсда жами 43 та ўйин ўтказди (ҳеч қандай гол ўтказилмади)[5]. Унинг халқаро хайрлашув ўйини 1998-йил август ойида Франсияга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб, ўйинда у ўзининг азалий рақиби, Австриянинг биринчи дарвозабони Франц Воҳлфаҳрга алмаштирилди.

Ўйин услуби

Барча даврларнинг энг буюк австриялик дарвозабонларидан бири (20-асрнинг учинчи энг яхши австриялик дарвозабони этиб тан олинган)[6] ҳамда ўз авлодининг энг яхши А Серия дарвозабонларидан бири, Европанинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. 90-йиллар посбонлари ва "Рома"нинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлган Консел ўзининг зарбаларини тўхтатиш қобилияти ва фаолияти давомида узоқ умр кўриши билан ажралиб турувчи барқарор ва самарали дарвозабон бўлган. У яхши рефлексия ва реаксия қобилятига эга бўлганлиг учун Пантера лақабини олган. Ёшлигида ярим ҳимоячи ва ҳимоячи сифатида ҳам ўйнаган, шунингдек, ўзининг нафислиги ва оёқ остидаги тўп билан ишлаш қобилияти ва маҳорати билан машҳур бўлган. Ҳужумчилар билан ўзаро тўқнашувларда уларни тўхтата олиш қобиляти узоқ фаолияти давомида, хусусан, юқори ҳимоя чизиғида, офсайд-тузоқ ва зоналарни белгилаш тизимларига таянган жамоаларда девор қўриқчи сифатида ҳам ўйнаган[2][3][7][8][9][10][11]. Унинг дарвозабон сифатидаги асосий кумирларидан бири Дино Зофф бўлган[2][3].

Ютуқлари

Рапид Wиэн

  • Австрия Бундеслигаси : 1986–87, 1987–88, 1995–96
  • Австрия кубоги : 1984–85, 1986–87, 1994–95
  • Австрия Суперкубоги : 1986, 1987, 1988

Индивидуал

  • Австрия Бундеслигасининг энг яхши ёш футболчиси: 1985-йил
  • Австрияда йилнинг энг яхши футболчиси : 1987, 1995, 1996
  • Австрия Бундеслигасида йилнинг энг яхши дарвозабони: 1987–88, 1994–95, 1995–96, 1996–97
  • Рапид Wиэннинг аср жамоаси: 1999-йил
  • "Рома"нинг барча юлдузлар жамоаси: 1998-йил

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Моресcо, Гианлуcа. „Консел атторе манcато“ (Италиан). Ла Репубблиcа (1998-йил 5-июн). Қаралди: 2019-йил 7-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Cросетти, Мауризиодате=16 Септембер 1997. „ПЕРУЗЗИ Э КОНСЕЛ, ВИТА ДА ДИМЕНТИCАТИ“ (Италиан). Ла Репубблиcа. Қаралди: 2017-йил 28-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Галди, Андреа. „НОННО КОНСЕЛ УНА ПАНТЕРА ИН ГИАЛЛОРОССО“ (Италиан). Ла Репубблиcа (1997-йил 16-сентябр). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  4. ↑ Реcорд ат ФИФА Тоурнаменц – ФИФА
  5. ↑ Аппеаранcес фор Аустриан Натионал Теам – РСССФ
  6. ↑ Карел Стоккерманс. „ИФФҲС' Cентурй Элеcтионс“. РСССФ.cом (2000-йил 30-январ). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  7. ↑ „Ле пагелле делла Сериэ А“ (Италиан). СолоCалcио.cом. 2015-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-май.
  8. ↑ Гаэтано Импарато. „Консел, мираcоли а Рома: ле суэ парате песано cоме гол“ (Италиан). Ла Газзетта делло Спорт (1997-йил 2-декабр). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  9. ↑ Гаэтано Импарато. „Антониоли адессо э' пиу' серено“ (Италиан). Ла Газзетта делло Спорт (1999-йил 9-сентябр). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  10. ↑ „Консел, усcита а валанга Ин порта фино ал 2001“ (Италиан). Ла Репубблиcа (1999-йил 23-май). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  11. ↑ Мартини. „И миглиори страниэри овер 30 делла сториа делла Сериэ А: Гуардиола, Эвра, Румменигге эд алтри!“ (Италиан). www.90мин.cом (2016-йил 3-август). Қаралди: 2019-йил 6-октябр.