Мичаэл вон дер Ҳеиде (1971-йил 16-октябр) — швейсариялик мусиқачи, хонанда ва актёр.

Мичаэл вон дер Ҳеиде
Таваллуди 1971-йил 16-октябр (1971-10-16) (55 ёш)
Амден, Швейсария
Касби Хонанда
Фаолият йиллари 1996-ҳозиргача

Ёшлиги

Вон дер Ҳеиде олмон миллатига мансуб ота ва швейсариялик онанинг оиласида дунёга келган.

Эуровисион қўшиқ танлови

Эуровисион қўшиқ танлови 1999

1999-йилда Вон дер Ҳеиде Германиянинг миллий саралаш босқичида „Бе Бе Бар“ қўшиғи билан иштирок этиб, якунда бешинчи ўринни эгаллади ҳамда „Эуровисион қўшиқ танлови 1999“ Германия номидан қатнашиш имкониятини қўлга кирита олмади.

Эуровисион қўшиқ танлови 2009

Вон дер Ҳеиде танловда Швейсария ҳайъати аъзоларидан бири сифатида қатнашган[1].

Эуровисион қўшиқ танлови 2010

2009-йил 18-декабрда Вон дер Ҳеиде „Эуровисион қўшиқ танлови 2010“да „Ил плеут де л'ор“ таронаси билан Швейсария шарафини ҳимоя қилиши эълон қилинган[2][3]. У иккинчи ярим финал босқичида иштирок этган, бироқ 17 та иштирокчи ичида 2 очко билан энг охирги ўринни эгаллаб, финал босқичига йўлланма ололмаган.

Шахсий ҳаёти

2010-йилда Швейсария Федерал суди томонидан Вон дер Ҳеидени фойдасига 5 000 Швейцария франки миқдорида жарима ундириб бериш ҳақида қарор чиқарилган. Суд Сюрихда жойлашган „Блиcк“ нашрининг хонанданинг мусиқий фаолияти ҳақидаги мақолаларида гомофобик қарашлар мавжуд деб топган. У ўз интервюларида шахсий ҳаётини жамоатчилик ўртасида муҳокама қилишга эҳтиёж сезмаслигини таъкидлаб ўтган[4].

Дискографияси

Албомлари

Йил Номи Чартлардаги энг юқори ўрни
СWИ
[5]
АВС ГЕР
1996 Мичаэл вон дер Ҳеиде − − −
1998 30° 18 − −
2000 Тоурист 5 − −
2001 Ҳилдегард − − −
2002 Фрисч 44 − −
2003 Ҳелветиа − − −
2005 2пиècес 72 − −
2008 Фреиэ Сичт 39 − −
2011 Лидо 25 − −
2015 Беллевуэ 19 − −
2016 Паола 22 − −
2019 Рио Амден Амстердам 24 − −
2020 Эчо 17 − −
2021 Эчо (Ливе) − − −
2023 Ноcтурне 9 − −
2024 Ноëл Ноëл 7 − −
2025 Мичаэл вон дер Ҳеиде сингт Кнеф 45 − −

Манбалар

  1. ↑ Анна, Красилникова „Сwисс журй гивес 12 поинц то Алехандер Рйбак“. ЭСCТодай (2009-йил 9-июн). 2010-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-декабр.
  2. ↑ Счачт, Андреас „Мичаэл вон дер Ҳеиде то репресент Сwитзерланд“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2009-йил 18-декабр). Қаралди: 2009-йил 18-декабр.
  3. ↑ Ал Казири, Гҳассан „Мичаэл вон дер Ҳеиде гоэс то Осло“. Оикотимес (2009-йил 18-декабр). 2010-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-декабр.
  4. ↑ „Сwитзерланд: Мичаэл Вон Дер Ҳеиде Гет'с Cомпенсатион Фор Ҳомопҳобиc Cовераге – Эуровоих“ (2014-йил 22-январ). Қаралди: 2016-йил 10-июл.
  5. ↑ „Мичаэл вон дер Ҳеиде“. ҳитпараде.ч. Қаралди: 2025-йил 8-сентябр.

Ҳаволалар