Michel Teló
Мичел Телó (талаффузи: Мишел Тело; 1981-йил 21-январда туғилган) бразилиялик сертанежо қўшиқчидир.[1][2] Яккахон фаолиятидан олдин у турли гуруҳларда, жумладан Групо Традиçãо таркибида ижро этган. Унинг энг машҳур халқаро ҳит ашуласи „Аи Се Эу Те Пего!“ Европа, Лотин Америкаси ва бошқа мамлакатларда чартлар тепасини эгаллади.
Мичел Телó | |
|---|---|
|
Мичел Телó, Сãо Пауло, Бразилия (2011-апрели) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1981-йил 21-январ Медианеира, Паранá, Бразилия |
| Жанрлар | Сертанежо, поп |
| Касби | Қўшиқчи, шоир |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | мичелтело.cом |
Ижоди боши
Телó болалагидан мусиқага қизиқиб, ҳаётини унга бағишлади. Унинг санъаткорлик карераси 1987-йили, олти ёшида, мактаб хоридаги яккахон чиқишидан бошланди. 10 ёшида унга отаси аккордеон совға қилди. 12 ёшида у қўшнилари, мактабдошлари ва ака-укалари кўмаги ёрдамида „Гури“ номли анъанавий мусиқа гуруҳини ташкил этди, бу Телóга профессионал мусиқадан сабоқ бўлди. У гуруҳ бош вокалчиси ва бастакори эди. Ўзининг ёқимли гармоникасидан хориж, Телó шунингдек беш йил пианино чалишни ўрганди. У шунингдек рақс ҳам тушади ва гитара чалади.
Групо Традиçãо таркибида (1998—2008)
1997-йили, Телó 16 ёшида Групо Традиçãо гуруҳига таклиф этилди, у гуруҳда 2008-йилгача 11 йил давомида бош вокалчи бўлди. Унинг қўшиқчилик фаолияти гуруҳнинг „Барқуинҳо“, „О Cалдеирãо“, „Пра Семпре Минҳа Вида“, „А Брасилеира“ ва „Эу Қуэро Воcê“ каби ҳитлари ёрдамида юқорилашни бошлади. Бу даврда у интерву ва рекламалар ташкиллаштириб, гуруҳнинг асосий фигураси бўлди. Телóнинг собиқ продусери Wагнер айтишича, у гуруҳни тарк этаётганда ҳеч қандай душманлик ёки салбий ҳиссиётлар билдирмади, балки шунчаки яккахонликка қизиққанини важ қилди. Унинг ўрнига Гуилҳерме Бертолдо келди, лекин гуруҳ Телó кетганидан кейин ўзига қизиқишни йўқотиб, аста-секин тарқала бошлади.
Ушбу вақт ичида у Ана Cаролина Лаго исмли мухлисаси билан учрашиб, турмуш қурди. Уч йил учрашув ва яна уч йиллик турмушдан сўнг улар Телóнинг узлуксиз ижроий саёҳатлари билан боғлиқ стресслар туфайли ажрашишди. 2012-йил 10-февралида Лаго ажрашишни оммага эълон қилди.[3]
Яккахонлик (2008–йилдан)

Балада Сертанежа албоми 2009-йили Бразилия лейбли Сом Ливре томонидан чоп этилди. Унга Иван Мязато продусерлик қилди. Албомдан икки сингл: „Эи, псиу! Беижо ме лига“ ва „Аманҳã сеи лá“ ажралиб, катта даромад келтирди. Мичел Телó — Ао Виво жонли албоми чиқарилиши янада муваффақиятли бўлиб, Телóга олтин диск келтирди. 2011-йил 16-сентабрида Телó Терраçо Даслу тунги клубида Жоãо Босcо & Винícиус билан 50 минг кишилик консерт уюштирди. 2011-йил давомида Телó 240 дан ортиқ томошада қатнашди. Форбес журналига кўра Телó Фугидинҳа турнеси давомида 17 миллион кишига ижро этиб, $18 миллион ишлади.[4] Телó шунингдек эски ва янги қўшиқлари жамланган иккита ДВД чиқарди.
Халқаро шуҳрат

Кўп футболчилар гол нишонлаётганларида Телó айтган „Аи Се Эу Те Пего“ ашуласига рақсга тушиб, қўшиқ довруғини оширишди. Бразил футбол юлдузи Неймар шу қўшиқ видеосида суратга ҳам тушди. Испан футбол лигасида Марcело ва Cристиано Роналдолар бу ашулага 2011-йили 22-октабр Реал Мадрид C.Ф. — Мáлага CФ матчида рақсга тушишди. 2011-йил 29-октабрида бразил ҳимоячиси Андрé Сантос ҳам Арсенал — Челсеа учрашувида шу қўшиққа ўйнади. Бундай рақслар Полша, Олмония, Туркия, Юнонистон каби бошқа мамлакат лигалари матчларида ва ҳатто АҚШ бейсбол лигасида ҳам кузатилди.
2012-йил 13-июнигача „Аи Се Эу Те Пего“ видеоси ЁуТубе сайтида 365 миллион мартадан ошиқ томоша қилинди.[5] Телó қўшиғининг бундай шуҳратидан илҳомланиб, уни инглизчага ўгириб „Оҳ, Иф И Cатч Ёу!“ номи остида куйлади.
Мукофот ва номинациялар
Телó яккахон карераси бошида, Балада Сертанежа номли биринчи албоми катта шуҳрат ва даромад келтирмади, аммо у барибир „Йил Янгилиги“ мукофотига номзод қилиб кўрсатилди. Мичел Телó — Ао Виво жонли албоми эса муваффақиятли чиқиб, унга „Энг Яхши Сертанежо Албоми“ Граммй мукофотига номзодлик келтирди. 2011-йили Мичел „Мелҳорес до Мовименто Cоунтрй“ тақдимотида тўрт туркумда: „Энг Яхши Яккахон Хонанда“, „Йил Ҳити“, „Энг Яхши CД“ ва „Энг Яхши Томоша“ номзод кўрсатилди.
Дискографияси
- 2009: Балада Сертанежа (студиявий)
- 2010: Мичел Телó – Ао Виво (жонли)
- 2011: Мичел на Балада (жонли)
Манбалар
- ↑ Жорнал До Брасил — 4-Мар 2011-йил, 2012-04-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-06-13
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 21 (ёрдам) - ↑ Cорреио до Эстадо — 11-Деc 2010-йил, 2012-06-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-06-13
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 22 (ёрдам) - ↑ Мичел Телó Гец Диворcед, 2012-07-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-06-13
- ↑ Ҳаве Ёу Ҳеард Оф Бразилиан Cоунтрй Мусиc Пҳеноменон Мичел Тело Ет? Ёу Wилл.
- ↑ Мичел Телó - Аи Се Эу Те Пего - Офиcиал (Ассим воcê ме мата), 13-июн 2012-йилда қаралган
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Мичел Телó Тwиттер ҳисоби