Мидори Ҳонда (1964-йил 16-ноябрда туғилган) — япониялик футбол менежери ва собиқ футболчи, ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи. Ҳонда футболчи сифатида Япония терма жамоасида ўйнаган.‌‌

Мидори Ҳонда
本田 美登里
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мидори Ҳонда
Таваллуд санаси 1964-йил 16-ноябр (1964-11-16) (61 ёш)
Таваллуд жойи Шизуока, Япония
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1975—1978 Ириэ СС
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1979—1985 Шимизудаиҳачи СC
1985—1992 Ёмиури Ниппон СC Ладиэс Белеза
Миллий терма жамоа
1981—1991 Япония 43 (0)
Бошқарган клублари
1991—1993 Ёмиури Менина
2001—2010 Окаяма Юного Белле
2013—2019 АC Нагано Парcеиро
2020—2021 Шизуока ССУ Асрегина
2022—2024 Ўзбекистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Ҳонда 1964-йил 16-ноябрда Сидзуокада туғилган. У маҳаллий „Шимизудаиҳачи СC“ клубида ўйнаган. У кетма-кет 4 йил Эмпресс Кубогини қўлга киритди (1980 — 1983). 1985-йилда у Ёмиури Ниппон СC Ладиэс Белеза га кўчиб ўтди. Клуб кетма-кет 3 йил Л.Лигада ғолиб чиқди (1990—1992).

Терма жамоадаги фаолияти

1981-йилнинг июн ойида, Хонда 16 ёшида, 1981-йилги Осиё чемпионатига Япония терма жамоаси сафида тўп сура бошлади. Ушбу мусобақада, 7-июн куни у Хитой Тайпейига қарши ўйинда дебют қилди. Бу Япония терма жамоасининг Халқаро А Матчдаги биринчи ўйини. 1986, 1989, 1991-йилги Осиё чемпионати ва 1990-йилги Осиё ўйинларида ҳам ўйнаган. У 1991-йилги жаҳон чемпионатида ҳам Япония терма жамоаси аъзоси бўлган. Бу мусобақа унинг Япония учун сўнгги ўйини бўлди. У Япония терма жамоаси сафида 1991-йилгача 43 та ўйин ўтказган.

Мураббийлик фаолияти

2001-йилда Ҳонда янги клуби Окаяма Юного Белле клуби учун менежерлик қилди. У халқаро ўйинчиларга, Ая Мияма, Михо Фукумото ва бошқаларга соҳа юзасидан маслаҳат берди. 2010-йилги мавсум охирида у истеъфога чиқди. 2013-йилда у АC Нагано Парcеиро клуби учун менежер бўлди.

2022-йилнинг феврал ойида Ҳонда футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлди[1]. Япония термаа жамоаси сафида 10 йил тўп сурган[2].

Миллий терма жамоадаги натижалари

Япония терма жамоаси
Йил Халқаро ўйинлар Голлар
1981-йил 5 0
1982-йил 0 0
1983-йил 0 0
1984-йил 3 0
1985-йил 0 0
1986-йил 6 0
1987-йил 4 0
1988-йил 3 0
1989-йил 8 0
1990-йил 5 0
1991-йил 9 0
Жами 43 0

Манбалар

Ҳаволалар