Мифтахетдин Камалетдинович Акмулла (бошқирдча: Аҡмулла, қозоқча: Ақмолла, татарча: Акмулла, 1831.14.12 Уфа губерняси, Тусанбай қишлоғи — 1895.21.10) — бошқирд маърифатпарвар шоири; татар ва қозоқ адабиёти намояндаси. Туркий тилда, жумладан, қозоқ тилида шеърлар ижод қилган. Шеърларида оддий инсонни мадҳ этади, халқни билим олиш ва ҳунар ўрганишга чақиради, адолат ҳамда оқилликни улуғлайди. 1904-йилда алоҳида шеърий тўплами нашр этилган. Шоир номи („Акмулла“) билан 1911-16 йилларда ҳажвий журнал нашр этилган.

Мифтахетдин Камалетдинович Акмулла
Аҡмулла
Таваллуди 1831-йил 14-декабр
Вафоти 1895-йил 8 октябр

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил