Мигуэл Áнгел Гуэрреро Мартíн (испанча: Мигуэл Áнгел Гуэрреро Мартíн; 1990-йил 12-июлда Испаниянинг [[Кастилия-Ла-Манча]] вилоятидаги Борокс шаҳрида туғилган) испаниялик футболчи бўлиб, „Ивиса“ жамоасининг ҳужумчиси ҳисобланади.

Мигуэл Áнгел Гуэрреро
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мигуэл Áнгел Гуэрреро Мартíн
Таваллуд санаси 1990-йил 12-июл (1990-07-12) (36 ёш)[1]
Таваллуд жойи Толедо Испания[1]
Бўйи 1.80 м[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1996–1999 Атлетико Мадрид
1999–2000 Реал Мадрид
2000–2007 Хетафе
2007–2008 Толедо
2008–2009 Раё Валлекано

Клубдаги фаолияти

Герреро „Атлетико Мадрид“, „Реал Мадрид“, „Хетафе“, „Толедо“ ва „Раё Валлекано“ клуб академияларида футбол бўйича таʻлим олган. 2009-йилда Мигуэл „Албаcете“ футбол клуби билан ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган. 2010-йил 9-январда „Рекреативо“ жамоасига қарши ўйинда у Испаниянинг Сегундасида дебют ўйинида майдонга тушган[2]. 2011-йилда Герреро Хихон „Спортинг“ига ўтган ва у ерда ўйин амалиётини ошириш учун дастлаб захира жамоасида ўйнаган. 2012-йил ёзида „Нумансия“га қарши ўйинда у асосий таркибда дебют қилган[3]. 2013-йил 9-февралда „Луго“га қарши баҳсда Мигуэл „Спортинг“ сафидаги илк голини урган. 2014/2015-йилги мавсум якунида Герреро жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган ва унинг элитага чиқишига ҳисса қўшган. 2015-йил 23-августда у Ла Лигадаги илк ўйинини Мадриднинг „Реал“ига қарши ўтказган[4].

2016-йил ёзида Герреро „Леганес“га ўтган. 22-август куни „Селта“га қарши ўйинда у янги клуби таркибида майдонга тушган[5]. 10-декабр куни „Лас-Палмас“ жамоасига қарши ўйинда Мигуэл „Леганес“ сафидаги илк голини киритган[6].

2018-йил ёзида Герреро эркин агент сифатида Грециянинг „Олимпиакос“ клуби билан шартнома имзолаган[7]. 26-август куни „Левадиакос“га қарши ўйинда у Греция Суперлигасида дебют қилган. 2-сентабр куни ПАС Янина жамоасига қарши баҳсда Мигуэл „Олимпиакос“ сафидаги илк голини урган[8]. 4-октабр куни Европа лигаси доирасида Италиянинг „Милан“ клубига қарши ўйинда ҳам у гол киритган[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мигуэл Áнгел Гуэрреро“. Эуроспорт. Қаралди: 2021-йил 8-феврал.
  2. ↑ „Рекреативо ВС. Альбасете 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 9-январ).
  3. ↑ „Луго ВС. Спортинг Хихон 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 9-феврал). 2013-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  4. ↑ „Спортинг Хихон ВС. Реал Мадрид 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 23-август). 2020-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  5. ↑ „Сельта ВС. Леганес 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 22-август). 2018-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  6. ↑ „Лас-Пальмас ВС. Леганес 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 10-декабр). 2017-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  7. ↑ „Олимпиакос Пирей ВС. Левадиакос 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 26-август). 2022-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  8. ↑ „Олимпиакос Пирей ВС. ПАС Янина 5:0“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 2-сентябр). 2022-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
  9. ↑ „Милан ВС. Олимпиакос Пирей 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 4-октябр). 2018-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.