Миҳаэла Валентина Cамбеи (2002-йил 18-ноябрда туғилган) – руминиялик оғир атлетикачи[1]. У Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. 2023-йилда Арманистоннинг Ереван шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Европа чемпионатида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[2]. Шунингдек, у 2024-йилда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида ҳам ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган.

Миҳаэла Cамбеи

Cамбеи 2018-йилги Ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Ruminiya bayrogʻi Руминия
Таваллуд санаси 2002-йил 18-ноябр
Дофтеана, Руминия
Бўйи 165 cм
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика
Спорт мукофотлари
Олимпиада ўйинлари
Кумуш Париж 2024 49 кг
Оғир атлетика бўйича Европа чемпионати
Олтин Ереван 49 кг

Ҳаёти ва фаолияти

2018-йилда Cамбеи Буэнос-Айрес (Аргентина) шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида 48 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[3][4][5].

2019-йилда у Бухарест (Руминия) шаҳрида ташкил этилган оғир атлетика бўйича Европа ўсмирлар ва У23 чемпионатида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш, даст кўтариш ҳамда умумий ҳисобда кумуш медалга сазовор бўлди[6].

2021-йилда Cамбеи Москва (Россия) шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Европа чемпионатида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[7]. Шунингдек, Тошкент (Ўзбекистон) шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ушбу тоифада кумуш медални қўлга киритди[8].

2022-йилда у Дуррëс (Албания) шаҳрида бўлиб ўтган Европа ўсмирлар ва У23 чемпионатида ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[9].

Cамбеи 2022-йилда Богота (Колумбия) шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш дастурида кумуш медал соҳиби бўлди[10][11]. 2023-йилда у Ереван (Арманистон) шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида олтин медални, шунингдек силтаб кўтариш ва даст кўтариш дастурларида ҳам олтин медалларни қўлга киритди. У 2023-йилда Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида силтаб кўтариш дастурида бронза медалини қўлга киритди[12].

2024-йил август ойида Cамбеи Париж (Франсия) шаҳрида ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасидаги 49 кг вазн тоифасида иштирок этди. У силтаб кўтаришда 93 кг кўтариб дастлабки натижаларга кўра биринчи ўринни эгаллади[13]. Даст кўтаришда эса 112 кг натижа билан Хитой вакили Ху Чжихуйдан 1 кг кам натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Манбалар

  1. ↑ „2022 Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Старт Боок“. ИWФ. 2022-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-декабр.
  2. ↑ Оливер, Бриан. „Фирст эвер медал фор Иреланд анд реcордс фор Романиа ат Эуропеан Wеигҳтлифтинг Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2023-йил 15-апрел). Қаралди: 2023-йил 17-апрел.
  3. ↑ „Wеигҳтлифтинг Ресулц Боок“. 2018 Суммер Ёутҳ Олймпиcс. 2020-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-май.
  4. ↑ „2018 Буэнос Аирес Ресулц“. ИнсидеТҳеГамес.биз. 2020-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-май.
  5. ↑ „Мехиcан лифтер Ҳернандез wортҳ ҳер wеигҳт ин голд“. Олймпиc Неwс (2018-йил 9-октябр). Қаралди: 2020-йил 17-май.
  6. ↑ „Ресулц Боок“. 2019 Эуропеан Жуниор & У23 Wеигҳтлифтинг Чампионшипс. 2020-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  7. ↑ „Ресулц Боок“. 2021 Эуропеан Wеигҳтлифтинг Чампионшипс. 2021-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-май.
  8. ↑ „2021 Жуниор Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Интернатионал Wеигҳтлифтинг Федератион. 2021-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-июл.
  9. ↑ „2022 Эуропеан Жуниор & У23 Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Эуропеан Wеигҳтлифтинг Федератион. 2022-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-октябр.
  10. ↑ Оливер, Бриан. „Голд фор Чина анд Чану реcоверй лигҳц уп wеигҳтлифтинг Wорлд Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2022-йил 6-декабр). Қаралди: 2022-йил 7-декабр.
  11. ↑ „2022 Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. ИWФ. 2022-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-декабр.
  12. ↑ „2023 Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Интернатионал Wеигҳтлифтинг Федератион. 2023-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  13. ↑ „Wеигҳтлифтинг Ресулц Боок“. 2024 Суммер Олймпиcс. 2024-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-август.

Ҳаволалар