Михаил Павлович Боркин (русча: Боркин, Михаил Павлович; 1928-йил, СССР – кейинги тақдири номаълум) – Совет иттифоқи собиқ футболчиси, ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Михаил Боркин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Михаил Павлович Боркин
Таваллуд санаси 1928-йил
Таваллуд жойи СССР
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолияти якунланган
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Москвадаги Криля Советов БЎСМ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1951 Локомотив Москва 1 (0)
1951—1954 Копетдаг 25 (9)
1954 Локомотив Москва 1 (0)
1955 Нефтчи Боку 26 (7)
1956—1958 Пахтакор Тошкент 77 (27)
1959 Зенит Москва ? (?)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Михаил футболчилик фаолиятини Москвадаги Криля Советов болалар ўсмирлар спорт мактабида бошлаган[1]. 1951-йилда Москванинг „Локомотив“ жамоаси таркибида профессионал фаолиятини бошлаган. Темирйўлчилар таркибида бир мавсум ўйнаганидан сўнг, Ашхободга Копетдаг жамоаси таркибига ўтган. Туркманистон клубида 3 мавсумга яқин фаолият олиб борган ва 1954-йилги мавсум иккинчи ярмида собиқ жамоаси, Локомотив клуби таркибига қайтган.

1955-йилги мавсумда Бокунинг „Нефтчи“ жамоаси таркибига ўтган. Озарбайжон ССР клуби таркибида ўтказган бир мавсумидан сўнг, 1956-йил Ўзбекистонга, Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига йўл олган. 1956-йилдан 1958-йилги мавсум сўнгига қадар Тошкент клуби таркибида ўйнаган[2]. Дастлабки икки мавсумда Пахтакор жамоасининг тўпурари бўлган. 1959-йилги мавсумда Москвага қайтган ва Зенит жамоаси сафида бир мавсум ўйнаганидан сўнг катта футболдаги фаолиятини якунлаган.

1956-йилги мавсумда Футбол бўйича СССР халқлари ёзги спартакиадаси турнирида Ўзбекистон ССР терма жамоаси таркибида иштирок этган. Мусобоқа давомида 4 та гол урган Боркин жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган.

Футболдан кейинги ҳаёти ва тақдири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Манбалар

Ҳаволалар