Miho Igarashi
Миҳо Игараши (1997-йил 17-январда туғилган) [1] – япониялик эркин курашчи. 2020-йили Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 50 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[2][3]. 2015-йили Бразилиянинг Салвадор-да-Баҳиа шаҳрида ўтказилган кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[4]. 2016-йилда Франсиянинг Мâcон шаҳрида ўтказилган кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган. 2017-йили Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича Осиё ўйинларида 48 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган[5].
| Йил | Турнир | Манзил | Натижа | Вазн |
|---|---|---|---|---|
| 2017 | Ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари | Ашхобод, Туркманистон | 2 | 48 кг |
| 2020 | Осиё чемпионати | Янги Деҳли, Ҳиндистон | 1 | 50 кг |
Манбалар
- ↑ „Wрестлинг Ресулц боок“. 2017 Асиан Индоор анд Мартиал Арц Гамес. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-феврал.
- ↑ Палмер, Дан. „Ҳосц Индиа cелебрате тҳреэ wомен'с голдс ат Асиан Wрестлинг Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2020-йил 20-феврал). Қаралди: 2020-йил 7-апрел.
- ↑ „2020 Асиан Wрестлинг Чампионшипс“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2020-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-май.
- ↑ „2015 Wорлд Жуниор Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
- ↑ „Wрестлинг Ресулц боок“. 2017 Асиан Индоор анд Мартиал Арц Гамес. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-феврал.