Миҳтарлам тумани Лағмон вилоятининг марказида жойлашган бўлиб, шаҳар маркази ва вилоят маркази Миҳтарлам ҳамда 24 та йирик қишлоқ ва 269 та кичик қишлоқдан иборат.

Миҳтарлам тумани

مهترلام
Туман
Мамлакат [[Afgʻoniston Афғонистон]]
Аҳолиси
32,949[1]
Вақт минтақаси УТC+4:30

Этимология

Миҳтарлам ўз номини Нуҳ пайғамбарнинг отаси деб эътироф этилган Миҳтарлам Баба (Ламех)дан олган.[2]

Географияси

Ғарбдан Кобул вилояти, шимолдан Алишинг ва Алингар туманлари, шарқ ва жанубдан Қарғайи туманлари билан чегарадош.

Демографияси

Туман аҳолиси 121,200 киши (2006-йил ҳолатига кўра) — 60 % пуштунлар, 35 % тожиклар ва 5 % пашаийлар.[3] Меҳтерлам шаҳрида 32 949 киши истиқомат қилади. У 10 та тумандан иборат бўлиб, умумий ер майдони 1397 га.[4] Бу шаҳардаги турар-жойларнинг умумий сони 3661тани ташкил этади.[4]

Фойдаланиладиган ерлар

Алишанг дарёси туман марказидан жанубда жойлашган Алингар дарёсига қуйилиб, унинг атрофидаги ерлар суғорилади. Қишлоқ хўжалиги асосий даромад манбаи ҳисобланади. Кўп йигитлар Эрон ва Покистонда ишлайди. Урушлар пайтида уйларнинг тахминан 59 % қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган. Кўп одамлар кўчиб кетишган, лекин ҳозир улар қайтиб келишмоқда.

Миҳтарлам Афғонистон шарқида жойлашган Жалолободдан 40 км ва икки дарё Алишанг ва Алингар дарёлари оралиғида жойлашган. Ҳудуд яроқли ерлар (51 %) ва яроқсиз ерлар (49 %) ўртасида деярли тенг тақсимланган.[4] Турар-жой ерлари асосан 1-3-округларда тўпланган.[4] 1-округда, шунингдек, йирик савдо ва муассаса ҳудуди (50 га) жойлашган.[4]

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Стате оф Афгҳан Cитиэс репорт 2015“. 2015-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Ариана Антиқуа, Wилсон, пг. 97
  3. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“ (2016-йил 3-март). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Тҳе Стате оф Афгҳан Cитиэс репорт 2015“. 2015-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-октябр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "стате" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент