Микалай Александрович Риндзюк (беларусча: Мікалай Александравіч Рындзюк; 1978-йил 2-феврал, Минск, Белоруссия ССР, СССР) – Беларус миллий терма жамоасида ўйнаган беларуслик футболчи.

Микалай Рйндзюк
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Микалай Рйндзюк
Таваллуд санаси 1978-йил 2-феврал (1978-02-02) (48 ёш)
Таваллуд жойи Минск, Белоруссия ССР, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1993—1995 Смена Минск
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994—1995 Смена Минск 19 (11)
1996—1997 БАТЕ Борисов 45 (58)
1998—1999 Локомотив Москва 12 (0)
1998—1999 →  Локомотив-д Москва 31 (9)
1999 БАТЕ Борисов 11 (9)
2000 Локомотив Нижний Новгород 9 (0)
2000 Кристалл Смоленск 11 (3)
2001—2002 Газиантепспор 6 (0)
2002 Рубин Қозон 9 (2)
2003 Динамо Минск 19 (8)
2004 БАТЕ Борисов 11 (4)
2004 Шангҳаи Тҳе 9 10 (5)
2005 Гуангзҳоу 18 (14)
2006 Нанжинг Ёё 16 (2)
2007—2008 Даугава Даугавпилс 41 (18)
2008 →  Динабург 21 (9)
2009 МТЗ-РИПО Минск 11 (5)
2009—2010 Шахтёр Солигорск 19 (2)
2010—2011 Машъал Муборак 20 (7)
2011 Динамо Самарқанд 13 (4)
2012 Сморгон 7 (1)
2012 Навбаҳор Наманган 8 (2)
2016 Сморгон 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
1996–1999 Беларус У21 16 (4)
1997–2002 Беларус 13 (3)
2004 Беларус олимпия 1 (0)
Бошқарган клублари
2015–2017 Сморгон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2014-йил 7-январ учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2009-йил 1-декабр учун)

Фаолияти

„Смена“ (Минск) футбол мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи – Владимир Иванович Синякевич. Профессионал футболчилик фаолиятини 1994-йилда „Смена“ клубида бошлаган. Беларус чемпионатининг иккинчи лигасида ўйнаган. 1996-йилги мавсум олдидан БАТЕга ўтган ва икки йил кетма-кет энг яхши тўпурарга айланган.

1998-йилда Россиянинг "Локомотив" (Москва) клубига ўтган[1].

2000-йил бошида Қурбон Бердиев бош мураббий бўлган „Кристалл“ га (Смоленск) ижарага берилган. Шу билан бирга, Беларус терма жамоасида ўйнашда давом этган. Тез орада Туркиянинг „Газиантепспор“ клуби вакиллари Смоленскка етиб келишган. Бердиев футболчини кетишдан қайтарган, аммо шунга қарамай турклар билан шартнома имзолаган.

Бироқ „Газиантепспор“да ўтказган 2 йил давомида Туркия чемпионатида бор йўғи 6 та ўйин ўтказган. Футболчининг агенциз, тўғридан-тўғри клуб раҳбарияти билан шартнома имзолагани шу масалада ўз таъсирини ўтказган. Легионердан ҳафсаласи пир бўлган иккинчи томон футболчига пул тўламаслик мумкин деб ҳисоблаган ва ўйнаш имконини бермаган. Бир неча ой давомида Риндзюк „Газиантепспор“ раҳбариятини судга бермоқчи бўлган, аммо бу ижобий натижа бермаган. Якунда футболчи ФИФА Назорат ва интизом қўмитасига мурожаат қилган, комиссия ҳужумчига вақтинчалик трансферга рухсат берган, бу эса узоқ танаффусдан сўнг яна расмий учрашувларда майдонга тушиш имконини берган[1].

2002-йилда Россиянинг „Рубин“ клубида ярим йил ўйнаган, бу ерда Риндзюкни „Кристалл“ (Смоленск) даги ўйинидан таниган Қурбон Бердиэв таклиф қилган[2]. Клубдан кетганидан сўнг бир муддат даволанган – футболчининг товонида муаммолар пайдо бўлиб, қадам боса олмай қолган[3]. Соғайиб, Беларус чемпионатида – „Динамо“ (Минск) ва БАТЕда ўйнаган.

2004-йилда Хитойга жўнаб кетган. Аввалига „Шаннгҳаи Ручен“ да[4] ярим йил ўйнаган. 2005-йилда Гуанчжоуга ўтган ва Хитойда энг яхши мавсумини ўтказган ҳамда клубнинг мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланган. 2006-йилда „Нанкинг Ёё“ жамоасида ўйнаган ва ойлик маошини тўламагани учун йил ўрталарида жамоани тарк этишга мажбур бўлган[5].

2007-йилда Даугавпилснинг „Даугава“ клубига таклиф қилишган[6]. 2-жамоа сардори бўлган ва клубга 2008-йилги Латвия кубогини ютишда ҳисса қўшган[7].

Беларусга қайтиб, Минскнинг „МТЗ-РИПО“ клуби таклифини қабул қилган. Олти ой ўйнаб, жамоани тарк этган. Бунга жамоанинг беқарор позицияси ва маошларнинг берилмаслиги сабаб бўлган[8]. 2009-йил август ойида собиқ дўсти Алексей Михайлович Вергеенко бош мураббий бўлган Солигорскдан „Шахтёр“ га ўтган.

2010-йилнинг август ойида „Шахтёр“ (Солигорск) клуби билан шартномаси якунлангач, Ўзбекистон чемпионатидан келган таклифни қабул қилган. „Маш’ал“[9] Риндзюкнинг янги клубига айланган. 2010-йилги мавсумда ўтказган олти ой давомида клубнинг 12-ўриндан 5-ўринга кўтарилишига ёрдам берган, 13 ўйин ўтказган, 7 та гол урган[10]. 2011-йил бошида менискни шикастлаб олган, майдонга тушиши билан орқа сони тортиб қолган. Шу боисдан ҳам 2011-йилнинг биринчи ярмида – 13 ўйиндан фақат иккитасида „таянч ҳимоя“ да ўйнаган. Иккита гол урган – иккаласи ҳам кубок ўйинида[11]. Биринчи давра якунида жамоани тарк этган[12].

2011-йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Динамо" таркибида ўтказган. 2012-йилдан – Белоруссиянинг „Сморгон“ клуби таркибида тўп сурган, 2014-йилда футфутболчилик фаолиятини якунлаган.

2015-йилдан „Сморгон“ бош мураббийи бўлиб ишлаган, бироқ 2017-йилда пора бериш ва келишилган ўйинларни ташкил қилиш иши бўйича жиноий иш қўзғатилганлиги сабабли лавозимини тарк этган. 2017-йилнинг ёзида Риндзюк 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган[13].

Ютуқлари

Клуб билан

  • 1999-йил: Беларус чемпиони (1)
  • 2004, 2010-йил: Беларус чемпионатининг кумуш медали совриндори (2)
  • 2003-йил: Беларус чемпионатининг бронза медали совриндори (1)
  • 1998, 1999-йил Россия чемпионатининг бронза медали совриндори (2)
  • 2003-йил: Беларус кубоги ғолиби (1)
  • 2008-йил: Латвия кубоги соҳиби (1)

Шахсий

  • 1997-йил: „Чемпионатнинг энг яхши 22 нафар футболчиси“ рўйхатига киритилган.

Оиласи

Оилали, Никита исмли ўғли бор.

Микалайнинг Андрей исмли укаси бўлган. 2006-йил 14-октябрда ўз жонига қасд қилган[14].

Натижалари

Халқаро

Жами: 13 та ўйин/3 та гол; 3 ғалаба, 1 дуранг, 9 мағлубият.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Николай Риндюк: из огня да в полимя
  2. ↑ Николай Риндюк: своэго добился
  3. ↑ Николай Риндюк: эсли би молодост знала
  4. ↑ Николай Риндюк: китайская грамота
  5. ↑ Нико и Ё-Ё[сайт ишламайди]
  6. ↑ Николай Риндюк: начали с нуля
  7. ↑ „Кубок Латвии в руках Рындюка“. 2008-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-май.
  8. ↑ „Николай Рындюк: первый блин не комом“. 2012-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-май.
  9. ↑ „«Машъал» прервал неприятную традицию“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-май.
  10. ↑ „«Машъал»: Статистика сезона-2010“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-май.
  11. ↑ „Минимальная победа в первой встрече“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-май.
  12. ↑ „Бывший игрок Шахтёра и сборной Беларуси Николай Рындюк про неудачный переезд в Узбекистан“. 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-май.
  13. ↑ „Экс-футболист «Локомотива» и «Рубина» получил два года исправительных работ за дачу взятки“ (ру). бомбардир.ру. 2021-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июл.
  14. ↑ „Погиб брат известного футболиста Николая Рындюка“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-май.
  15. ↑ „Николай Рындюк“. фоотбел.нет. 2018-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-апрел.

Ҳаволалар